← Назад
Решение #2824942 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 447 символов
4-1601-2505/22843-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 8 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармасининг даъвогар “АА”
акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар ББ ҳисобидан 3 654 245 сўм
муддати ўтган кредит фоиз ва 1 331 507 сўм муддати келмаган кредит фоиз
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили Ғ.Ғ.Қосимов (ишончномага асосан) ва жавобгар
Т.Т.Гайбуллаевнинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган банк
хизматлари офиси ва ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2024 йил
19 апрелда 172-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра жавобгарга автомобилларга техник хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун
асосий воситаларни сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга шундан имтиёзли даври
24 ойга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон
Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён
матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 3 654 245 сўм муддати ўтган кредит фоиз ва
1 331 507 сўм муддати келмаган кредит фоиз қарздорлиги ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
даъво предметига аниқлик киритиб, тарафлар ўртасида кредит шартномаси
тузилганлиги, унга кўра 84 ой муддатга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти
билан 100 000 000 сўм кредит ажратилганлиги, бироқ жавобгар кредит
фоизларини график асосида қайтармаганлигини, даъво бўйича 5 868 026 сўм
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги мавжудлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъво талабларига
эътирози йўқлигини, қарздорликни тан олишини маълум қилиб, қонуний қарор
қабул қилиш масаласини суднинг ихтиёрига ҳавола этди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакили ва
жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2024 йил 19 апрелда 172-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга автомобилларга техник хизмат
кўрсатишни ривожлантириш учун асосий воситаларни сотиб олиш мақсадида
84 ой муддатга шундан имтиёзли даври 24 ойга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш
шарти билан 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га
ўз (ёки жалб қилинган) маблағлари ҳисобидан кредит бериш, жавобгар эса
даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган фоизларни шартномада
белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.5-бандига кўра, кредит бўйича фоиз ставкаси Марказий
банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада яъни йиллик 18 фоиз
этиб белгиланган.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан жавобгар кредит суммасини ва унга
ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган (тўлов графиги)
муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариши белгиланган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни
шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келган. Оқибатда
2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 3 654 245 сўм
муддати ўтган кредит фоиз ва 1 331 507 сўм муддати келмаган кредит фоиз
қарздорлиги юзага келган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФК 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган ва муддати келмаган
кредит фоизи ундириш талаби асослидир.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган ва муддати
келмаган кредит фоизини ундириш талабларини асосли деб хисоблаб, даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 654 245 сўм муддати
ўтган кредит фоиз, 1 331 507 сўм муддати келмаган кредит фоиз қарздорлиги,
41 200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 736,
744, 7461-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180,
186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББ ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик тижорат банки
фойдасига 3 654 245 сўм муддати ўтган кредит фоиз, 1 331 507 сўм муддати
келмаган кредит фоиз қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ББ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев