Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/10001 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fee174c6-6e09-49ee-9b23-2a7186689589 Claim ID PDF Hash 9df97efeecead7e2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
аролик кодексининг 116-моддаси аролик кодекси 116 code_article
онуни 63-моддаси онуни 63 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 22 767 символов
4-1801-2503/10001-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2026 йил 8 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида даъвогар «ХХХХ» МЧЖнинг жавобгарлар «Хххх» акциядорлик жамияти ва «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментини жалб этган ҳолда, даъвогар вакили хххх (ишончнома асосида), жавобгар “Хххх” АЖ вакиллари хххх (ишончнома асосида), жавобгар “Y kk b g’ b sts ds” МЧЖ вакили хххх (ишончнома асосида), учинчи шахс вакили хххх (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар «ХХХХ» МЧЖ (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар билан жавобгарлар «Хххх» акциядорлик жамияти (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади) ва «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 12 июлда имзоланган 1-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 24 декабрь кунидаги ажрими билан жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси “Y kk b g’ b sts ds” масъулияти чекланган жамияти билан алмаштирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларини такрорлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 325-сонли қарорига мувофиқ давлат ресурси сифатида қабул қилинган буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисоб-рақамига тўлаб берилиши лозимлиги, шунга кўра даъвогар томонидан давлат ресурси учун топширилган буғдой учун ҳақдорликни уруғлик буғдой қарздорлигига ушлаб қолиниши бўйича қонунчиликка зид тарзда шартнома тузилганлигини, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун талабларига кўра, бир кредитор талабини бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келадиган битимлар ҳақиқий деб топилишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Хххх” АЖ вакиллари даъво талабига эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома қонун талаблари асосида тузилганлигини, Вазирлар Маҳкамаси қарорида қабул 1 қилиб олинган буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисоб рақамларига тўлаб берилиши, ушбу ҳисоб рақамидан даставвал Жамғармадан бўлган қарздорликлар қопланиши назарда тутилганлиги, шунга кўра қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақида шартнома тузилганлиги, даъвогарнинг 2024 йил буғдой ҳосилидан бўлган ҳақдорлиги унинг олинган уруғлик буғдойдан бўлган қарздорлигини қоплаш учун ўтказиб берилганлигини таъкидлаб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Y kk b g’ b sts ds” МЧЖ вакили даъво талабига эътироз билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган учинчи шахс вакили даъво талабига эътироз билдириб, Жамғарма ва «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида Уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта тўлови учун фоизли қарз шартномаси тузилганлигини, ушбу шартномада Жамғармага давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдойни қабул қилишдан сотишгача бўлган хизматлар учун Жамғарма томонидан Қарз олувчига тўланадиган пул маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг розилигига асосан ушлаб қолиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилганлигини, «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти даъвогарга шартномага асосан уруғлик дон етказиб берганлигини, етиштирилган буғдой сотувидан тушган маблағлар уруғлик буғдой учун ажратилган қарз маблағларини сўндириш учун йўналтирилиши белгиланганлиги сабабли даъвогарнинг уруғлик дон харидадан юзага келган 2 007 087 036,86 сўм қарздорлик суммаси Жамғарма томонидан уруғлик буғдойни харид қилиш учун ажратилган қарз маблағларини сўндириш учун ҳисобга олинганлигини таъкидлаб, даъвони рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 январдаги 4-1801-2410/7773-сонли иши бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан «ХХХХ» МЧЖ банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб, тугатиш бошқарувчи этиб С.Узоқов тайинланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 144-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар тугатиш бошқарувчисининг зиммасига ўтади, жумладан унинг зиммасига қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини, дебиторлик қарздорликларини ундириш, учинчи шахслардаги мол-мулкларини қидириб топиш чораларини кўриш мажбуриятлари ҳам юклатилган. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида даъвогар «ХХХХ» МЧЖнинг АТБ "Агробанк"нинг Нишон филиалида очилган махсус ҳисоб рақамидаги 2 пул маблағлар айланмаси ва реализацияси амалга оширилган товарларни ҳисоб-фактураларини ўрганиш жараёнида даъвогар «ХХХХ» МЧЖ билан жавобгар «Хххх» АЖ ўртасида 2023 йил 31 августда № 167-сонли шартнома тузилганлиги аниқланган. Шартномага асосан даъвогар «ХХХХ» МЧЖ томонидан 2024 йил ғалла ҳосили учун 3 161,7 тонна 9 450 401 000 сўмлик буғдой маҳсулоти етказиб берилганлиги, жавобгар «Хххх» АЖ томонидан 6 960 000 000 сўм маблағлар даъвогарнинг “Агробанк” АТБ Нишон филиалидаги махсус ҳисобрақамига тўлаб берилганлиги, қолган 1 490 401 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмасдан қолганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгар «Хххх» АЖга 2025 йил 19 ноябрь куни №161-сонли талабнома тақдим этилиб, 2024 йил топширилган буғдой маҳсулотининг тўланмай қолган 2 007 087 000 сўмини даъвогарнинг махсус ҳисобрақамига тўлаб бериш сўралган. Талабномага жавобан жавобгар «Хххх» АЖ 2025 йил 7 ноябрь кунида №741-сонли жавоб хати тақдим қилиб, топширилган 3 161,17 тонна 9 450 401 000 сўмлик дон суммасидан 370 393 000 сўм «Хххх» АЖдан олинган уруғлик дондан қарздорлиги учун, 107 873 000 сўм «Хххх» АЖга вақтинча сақловга топширилган дон учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 325-сонли қарорига ҳамда Молия бошқармаси томонидан тасдиқланган тарифга асосан қабул қилиш хизмати учун, 2 007 087 000 сўм «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан олинган уруғлик дондан қарздорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида даъвогарнинг 2024 йил 12 июлдаги №1-сонли уч томонлама шартномаси ва 2024 йил 16 июлдаги №11-сонли илтимосномаси ҳамда 2024 йил 16 июлдаги Келишув битимига асосан ушлаб қолинганлиги, қолган 6 960 000 000 сўм даъвогарнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги, ҳозирги кунда даъвогарнинг 5 048 000 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги маълум қилинган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 11 июнда қабул қилинган 325-сонли қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисида давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдой учун тўловлар 2024 йилнинг март-май ойларида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нархдан келиб чиққан ҳолда буғдой топширилган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказилсин, деб қатъий белгиланганлиги, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 12 июлдаги 1-сонли уч томонлама шартнома қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда тузилганлиги, Фуқаролик кодексининг 116-моддасига кўра ушбу шартнома ҳақиқий эмаслиги, бундан ташқари “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун 63моддасининг иккинчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар тузилган бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб 3 келадиган битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши, мазкур уч томонлама битим тузилиши оқибатида 2024 йил ғалла ҳосили йиғими даврида бошоқли дон маҳсулоти етказиб берган кредитор фермер хўжаликлари ҳамда дон етиштириш учун маҳсулот берган бошқа кредиторларнинг талаблари қондирилмасдан қолганлигини асос қилиб, 2024 йил 12 июлдаги 1-сонли уч томонлама шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд даъвогарнинг битим ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақидаги важлари билан қуйидагиларга асосан келишмайди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 116-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўзўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан 2014 йил 28 ноябрда қабул қилинган 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 12бандида, бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонунчилик талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 63-моддасининг учинчи қисми мазмунига кўра, Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган битим бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келса, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 11 мартда қабул қилинган 130-сонли қарори билан “Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ” (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) тасдиқланган бўлиб, мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари 4 томонидан фермер хўжаликлари, уруғчилик хўжаликлари ва ер участкаси мавжуд бўлган бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари (кейинги ўринларда — қарз олувчи) буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди. Низомнинг 20-бандига кўра, тижорат банки томонидан қарз олувчига буғдойни сотишдан тушган маблағларни жамлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндириш учун «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи» очилади. Қарз олувчи «23210 ҳисобварағи»га буғдойни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, буғдой етиштириш учун олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради. Шу билан бирга, Низомнинг 17-бандида, Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди, деб белгиланган. Низомнинг 21-бандида эса, буғдой етиштириш учун берилган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки «23210 ҳисобварағи»да қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказиши, ушбу маблағлардан қарз олувчи эркин фойдаланиши келтириб ўтилган. Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллабқувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти ҳамда «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 13 июнда №22-У-2023сонли Фоизли қарз шартномаси тузилган бўлиб, қарз маблағлари уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта тўловлари мақсадида ажратилган. Фоизли қарз шартномасига асосан олинган кредит маблағлари ҳисобидан «ХХХХ» МЧЖ ва даъвогар ўртасида 2023 йил 26 август кунида 1-сонли Бошоқли дон уруғлиги олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра «ХХХХ» МЧЖ даъвогарга 339,6 тонна жами 2 602 539 409 сўмлик дон уруғлигини сотиш, даъвогар эса уруғликни қабул қилиб олиш ва қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорини олдиндан, қолган қисмини 2023 йилнинг 1 декабридан кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома бўйича даъвогар томонидан олинган дон уруғлиги бўйича «ХХХХ» МЧЖ олдида 2 007 087 036,86 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар ва жавобгар «Хххх» АЖ ўртасида 2023 йил 31 август куни тузилган 167-сонли буғдой олди-сотди шартномасига асосан, даъвогар 8 500 тонна 3-синф буғдой маҳсулотини ҳар бир килограммини 2 673,05 сўмдан жами ҚҚС билан бирга 25 447 436,0 сўмга (жамғарма ҳисобига ҳамда вақтинча сақлаш учун) ҳукумат топшириқларига асосан етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса буғдойни амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига биноан қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга жами 5 3 161,7 тонна 9 450 401 000 сўмлик буғдой маҳсулотини етказиб берган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 11 июнда қабул қилинган “2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори (бундан кейин матнда ВМ 325-сонли қарори)нинг 2бандида, белгилансинки, 2024 йил ғалла ҳосилидан бошлаб буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни харид қилиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили (кейинги ўринларда — Жамғарманинг тижорат вакили) ҳисобланади. Бунда Жамғарманинг тижорат вакили: товар буғдойни харид қилиш ва сотиш бўйича буғдой етиштирувчилар ҳамда Жамғарма билан белгиланган шаклдаги электрон ҳисобварақфактурани расмийлаштиради ва ҳисобини алоҳида юритади; буғдойни қабул қилиш ва омбордан чиқариш жараёнида «d- rid.uz» ахборот тизимига киритиладиган молиявий ҳисоб-китоблар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади. ВМ 325-сонли қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисида, давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой учун тўловлар 2024 йилнинг март-май ойларида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида (кейинги ўринларда — Биржа) 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиққан ҳолда, буғдой топширилган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказилсин, деб белгиланган. Шунингдек, ушбу Қарорнинг 7-бандида, вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларида сотишдан тушган маблағлар, биринчи навбатда, Жамғарма маблағлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредит ҳамда уруғлик буғдойдан юзага келган қарздорликни сўндиришга йўналтирилсин, қайд этилган. Шунга кўра жавобгар томонидан қабул қилиб олинган буғдой учун даъвогарнинг махсус ҳисобварағига 6 960 000 000 сўм маблағлар тўлаб берилган. Даъвогар ва жавобгар “Хххх” АЖ ўртасида 2023 йил 31 августда тузилган 168-сонли бошоқли дон уруғлиги олди-сотди шартномасига асосан жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган бошоқли уруғлик дон учун 370 393 000 сўм, шунингдек тарафлар ўртасида 2024 йил 15 июнь куни тузилган 100-сонли товар-буғдой олди-сотди шартномасига асосан жавобгар “Хххх” АЖга вақтинча сақловга топширилган доннинг қабул қилиш хизмати учун 107 873 000 сўм маблағлар шартноманинг 2.2-бандидаги, яъни “Буғдой етиштирувчи” – даъвогар томонидан етказиб берилган буғдой қийматидан унга кўрсатилган хизматлар ва бошқа қарздорликларни тўлаб бериш, “Буғдой етиштирувчи”нинг 2024 йил ҳосилидан топширган буғдойни қийматидан 2023 йил 31 август куни тузилган 168-сонли “Бошоқли дон уруғлик олди-сотди шартномаси”га асосан 2023 йилда тўланмай қолган уруғлик пулини тўлаб 6 бериш ҳақидаги келишувга мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил топширилган буғдой маҳсулоти қийматидан ушлаб қолинган. Даъвогар, “Хххх” АЖ ҳамда «ХХХХ» МЧЖ ўртасида 2024 йил 12 июль кунида 1-сонли қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида уч томонлама шартнома тузилган. Ушбу шартномага биноан, Қарздор – даъвогар Қарзни қабул қилувчи – “Хххх” АЖдан ўтган йиллардан бўлган ҳақи ҳисобига ўзининг Ҳақдор – «ХХХХ» МЧЖдан бўлган 2 007 087 036,86 сўм қарзини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 322-моддасининг биринчи қисмига биноан, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг «ХХХХ» МЧЖ олдидаги 2 007 087 036,86 сўм қарздорлигини “Хххх” АЖга ўтказиш ҳақидаги келишув кредитор «ХХХХ» МЧЖнинг розилиги билан амалга оширилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти бир тарафдан, “Хххх” АЖ иккинчи тарафдан ҳамда «ХХХХ» МЧЖ учинчи тарафдан 2024 йил 15 июлда 18-сонли Муқобил пул талабларини ҳисобга ўтказиш тўғрисидаги келишувнинг 2бандига мувофиқ, биринчи тараф мазкур келишувнинг 1-банди в) кичик бандида кўрсатиб ўтилган шартнома бўйича учинчи тарафнинг биринчи тараф олдидаги 2 512 578 565,14 сўмлик тўлов мажбуриятининг 2 007 087 036,86 сўмлик қисмини мазкур келишувга кўра муқобил пул талабларини ҳисобга олиш йўли орқали бекор қилинишига келишилган. Ушбу келишув 4-бандининг учинчи хатбошисида, муқобил пул талабларини ҳисобга ўтказиш амалга оширилганидан сўнг иккинчи тарафнинг учинчи тараф олдида 2024 йил 12 июлдаги 1-сонли уч томонлама шартномаси бўйича қарздорлиги тўлиқ сўндирилган ҳисобланади, деб келтирилган. ФК 343-моддасига кўра, муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади. Бинобарин, 2024 йил 12 июлдаги 1-сонли уч томонлама шартномага асосан “Хххх” АЖ томонидан қабул қилинган «ХХХХ» МЧЖ олдидаги 2 007 087 036,86 сўм қарздорлик муқобил пул талабини ҳисобга ўтказиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ тўлиқ сўндирилган. Қайд этилганлардан кўринадики, Вазирлар Маҳкамасининг 325-сонли қарори ва 130-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра, давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой учун тўловлар буғдой топширилган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказилиши, буғдой сотилишидан махсус ҳисобрақамга тушган маблағлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредит ҳамда уруғлик буғдойдан юзага келган қарздорликни сўндиришга йўналтирилиши лозимлиги, ушбу қарздорлик тўлиқ сўндирилгандан сўнг 7 қолган маблағлар буғдой етиштирувчиларнинг асосий ҳисоб рақамига ўтказилиши ҳамда улар ушбу маблағлардан эркин фойдаланиши мумкинлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида Жамғарма ҳисобидан ажратилган фоизли қарз шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, уруғлик дон олинишидан вужудга келган даъвогарнинг қарздорлигини буғдой учун тўловлар юзасидан ҳақдорлик эвазига бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек Жамғарма олдидаги қарздорликни муқобил талабни ўзаро ҳисобга олиш йўли билан бекор қилиш ҳақидаги битимлар қонунчилик талаблари мазмунига мос ҳолда тузилган, ушбу битимлар тузилиши бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришига олиб келмаган. Зеро, ФК 1-моддасининг иккинчи қисмига биноан, фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонунчиликка зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақмли далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида давлат божи тўланиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. 8 Даъвогар «ХХХХ» МЧЖ ҳисобидан: - республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвогар «ХХХХ» МЧЖ томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Муқумова 9