← Назад
Решение #2824945 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 292 символов
4-2006-2501/5018-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 8 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Жамилов даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“Ражаббобо” фермер хўжалигидан 6 187 000 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Бухоро туманлараро иқтисодий судида
кўриб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (матнда даъвогар/корхона деб
аталади)га қарашли Бухоро туман электр таъминоти ва “Ражаббобо” фермер
хўжалиги (матнда жавобгар/истеъмолчи деб аталади) ўртасида 2024 йил
1 январда 080944-сонли истеъмолчиларга электр энергиясинини етказиб бериш
шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига асосан даъвогар
жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш,
жавобгар эса энергия ҳақи учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандида етказиб берилган электр энергия учун
ҳисоб-китоблар бир ставкали, табақалаштирилган, ўсиб борувчи, камаювчи
коэффициент қўлланиладиган ёки аҳолига тенглаштирилган тарифлар асосида
амалга оширилиши келишилган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар
жавобгарнинг энергия сарфи бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириб, тўловни
амалга оширишни талаб қилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмаган. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни
ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Бухоро шароб савдо” фермер хўжалигидан фойдаланилган
электр энергияси учун 6 187 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий
иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим
этилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги белгиланган бўлса-да, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
учун судга далиллар тақдим этилмади.
Жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан мавжуд қарздорлиги
ишни судда кўриш жараёнида 6 187 000 сўмни ташкил этиши ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан тасдиқланишини инобатга олиб, суд даъво талабини 6 187 000
сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Баён этилганларга асосан, суд даъво талабини қаноатлантиришни
жавобгардан даъвогар фойдасига 6 187 000 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,
437-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170-176,
179-181-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ражаббобо” фермер хўжалигидан даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 6 187 000 сўм асосий қарз ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Ражаббобо” фермер хўжалигидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V
бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
О.Жамилов