Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2501/10865 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f0e95fb6-1594-4c28-9ad9-137c476cf4b2 Claim ID PDF Hash a5ccc1590f308c2e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 15-моддаси онуни 15 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 6 404 символов
4-1603-2501/10865-сонли иқтисодий иш судья: А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 6 январ Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг котиблигида, шаҳар прокурори ёрдамчиси УУУУУУУ қатнашувида, аризачи– АААААААжавобгар – «ВВВВВВВВ» MCHJга нисбатан экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олгунига қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили Э.Искандаров (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризада баён этилишича, Тўрақўрғон тумани, Хўжанд МФЙ, Дўстлик кўчасида фаолият юритувчи жавобгар бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон «Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори 2-иловасида кўрсатилган тегишли тоифага асосан давлат экологик экспертиза хулосаси олиниши лозим бўлсада, жавобгарнинг юқоридаги экологик талабларга мувофиқ бўлмаган фаолияти натижасида қонун талаблари бузилганлиги сабабли Наманган вилоят Экология, атроф-мухитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) «AYDIN KIDS» MCHJга (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш фаолияти учун экологик экспертизанинг ижобий хулосасини олгунига қадар ушбу фаолиятини вақтинчалик тўхтатишни сўраган. Аризачи вакили суд мажлисида аризани қувватлаб, уни қаноатлантириб берилишини сўради. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ариза вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон «Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасида кўрсатилган тегишли тоифага асосан тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш фаолияти учун давлат экологик экспертиза хулосаси олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорнинг 38-бандида «Атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материаллари қоғоз манбада расмийлаштирилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.»-деб белгиланган. Жавобгар томонидан мазкур Низом талаблари бажарилмай, атрофмуҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий лойиҳаларини ишлаб чиқилмаган ҳамда Наманган вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 15-моддасининг биринчи қисмида «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф-муҳитга таъсирининг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шарт»- деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддасида давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шарт бўлган объектларга амалдаги атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар кириши кўрсатиб ўтилган. Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон «Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор талаблари бузилган. Мазкур ҳолатда аризачининг жавобгар экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олгунига қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги талаби асосли. Бироқ, даъвогар суд мажлиси жараёнида судга ариза тақдим этиб, камчиликлар бартараф этилганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраган. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда тўланган 41200 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Наманган вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «ВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан аризачи Наманган вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров