← Назад
Решение #2824950 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 910 символов
4-2001-2503/9284-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 6 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар
***дан 63.409.950 сўмлик зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари Б.Каримов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили Б.Муротов (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурори
катта ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан 63.409.950
сўмлик зарарни ундириш сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан ишга низо предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро вилоят
ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
келтирилган асосларга кўра даъво аризасини қувватлаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олмасдан,
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартномаси
ғазначиликда
рўйхатдан
ўтмаганлигини, бундай ҳолда тўловларни амалга оширишда ғазна томонидан
пул ажратилмаслигини билдириб даъвони рад қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахслар вакили иштирокини таъминламади. Ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосланиб, ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Прокурор даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида судга
фикр берди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакиллари ва
мутахассиснинг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини эшитиб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
18 сентябрь 2024-49-сонли Бухоро шаҳар ҳудудидан “Маъмурий марказ”
биноларини қуриш учун таклиф этилаётган ерларнинг ер фонди тоифаларини
ўзгартириш бўйича 63.409.950 сўмлик ер тузиш лойиҳасини бажариш бўйича
шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга ер тузиш
лойиҳасини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, “буюртмачи” томонидан тақдим
қилинган ҳужжатларга асосан таъмирлаш ишларининг қиймати ҚҚС билан
63.409.950 сўмни ташкил қилиши белгиланган.
Тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан 2024 йилнинг 28
октябрдаги 32-сонли юк хатига асосан лойиҳа ҳужжатлари тўлиқ тайёрлаб,
топширган. Бироқ, даъвогарнинг мурожаатларига кўра жавобгар томонидан
ушбу бажарилган ишлар ҳақи тўланмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо
келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)
8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори 11-бандининг тўртинчи
хатбошисига кўра, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги
даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан
келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарорининг 3-бандига
кўра, “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Пленум қарорининг 2.3-бандида
“Судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг
мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши,
агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
2
этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати
шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган
жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш
тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади. Ушбу қоида давлат хариди
тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан тадбиқ этилмайди ”
деб тушунтириш берилган.
Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар бюджет ташкилоти
ҳисоблансада, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлими
томонидан рўйхатдан ўтказилмаган, бу ҳолат учинчи шахс Бухоро вилояти
ғазначилик хизмати бошқармасининг хати ва тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари билан тасдиқланади. Шу сабабли тарафлар ўртасидаги
шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар
ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажариб, 2024 йил 28 октябрдаги
32-сонли юк хатига асосан лойиҳа ҳужжатлари тўлиқ тайёрлаб, ушбу ишларни
жавобгарга топширганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, қабул қилиб олинган ишлар ҳақи
тўланмаганлиги асос қилиниб, жавобгардан 63 409 950 сўм зарар ундиришни
сўраган.
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс
ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақли.
Мазкур ҳолатда гарчи, тарафлар ўртасидаги шартнома тузилмаган деб
ҳисобланса-да, тарафларнинг шартномавий муносабатга киришганлиги ёзма ва
бошқа далиллар билан тасдиқланган. Яъни, мазкур низо зиён етказиш
натижасида келиб чиқмаган.
Шу боис суд даъвогар томонидан ундирилиши сўралган 63 409 950 сўмни
зарар сифатида баҳолаб бўлмайди деб ҳисоблайди. Бу эса ўз навбатида
даъвогарнинг даъво талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатлари тегишли
далиллар ва қонунчилик ҳужжатлари асосида исботлаб берилмаганлигини
тасдиқлайди.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
3
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талаби қаноатлантирилганлиги боис иш юзасидан суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогарнинг томонидан
олдиндан тўланган 1.268.199 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатлари
инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой ичида қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова
4