← Назад
Решение #2824951 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
4 503 символов
*****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил *****
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Махсудова,
“*****” акциядорлик жамиятининг жавобгар “*****” фермер хўжалигидан
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
*****” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ҳ*****” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 6.110.986
сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари
бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши
лозим.
Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда
жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик
муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган
бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
май ойида куни 090676-сонли улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр
энергияси таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Шартнома 3.6-бандининг иккинчи қисмига асосан истеъмолчига
электр энергиясини етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга оширилади.
Шартнома 3.7-бандининг биринчи қисмига кўра, таъминотчи корхона
истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган
тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга
ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга
келишилган электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажарма дан, 2025 йил 1 ноябрь куни
ҳолатида етказиб берилган энергия ҳақи учун 6.110.986 сўм қарзини ўз
вақтида тўламасдан келган. Мазкур қарздорлик иш ҳужжатларидаги
шартнома, солиштирма далолатнома, талабнома хати ва бошқа далиллар
билан тасдиқланган. Демак, даъво талаби асосли ҳисобланади.
Жавобгар томонидан иш судда кўрилган кунга қадар қарздорлик
юзасидан эътироз билдирмаган ва қарздорлик тўлаб берилмаган. Бу
даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома билан ўз
тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, шу боис иш юзасидан суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180,
186, 2032, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
Қ
Р
Р
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “*****”
акциядорлик жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз ҳамда олдиндан
тўланган 41.200 почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
*****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
*****