Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2501/21825 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4a2964ce-9346-4dab-8666-51d46612afb8 Claim ID PDF Hash 47b9d53dc7ee3904... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
Текст решения 3 888 символов
4-1601-2501/8884-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 8 январь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошкармаси даъвогар АТБ «А» манфаатида жавобгар - ЯТТ «Б» ҳисобидан 14136232 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ғ.Қосимов (ишончнома асосида) иштирокида, суднинг биносида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошкармаси даъвогар АТБ «А» манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - ЯТТ «Б» ҳисобидан 14136232 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 29 июлда тузилган 4734сонли кредит шартномасига асосан, жавобгарга кредитдан фойдаланганлик учун йиллик 18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 84 ой муддатга 100000000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар вакили тақдим этган маълумотларга кўра, жавобгарнинг 2025 йил 20 ноябрь ҳолатига 14136232 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжуд. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг жавобгар ҳисобидан 14136232 сўм муддати ўтган фоиз ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 14136232 сўм муддати ўтган фоиз ва 41200 сўм почта харажати ундириш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «А» фойдасига жавобгар – ЯТТ «Б» ҳисобидан 14136232 сўм муддати ўтган фоиз ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига жавобгар ЯТТ «Б» ҳисобидан 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов