← Назад
Решение #2824966 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 333 символов
4-2006-2501/5035-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 8 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар
***дан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган
ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар *** (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (бундан буён матнда “жавобгар”
деб юритилади)дан 111.549.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этмади, Бироқ жавобгар
томонидан қарздорлик тўланмаганлиги ҳақида судга маълумлтнома тақдим
этган.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ва иш
юзасидан ўз эътирозларини билдирмадиБироқ жавобгар томонидан қарздорлик
тўланмаганлиги ҳақида судга маълумлтнома тақдим этган. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддаси учинчи бандига
асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, иқтисодий ишни жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январь
куни улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
ҳақида 080928-сонли шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома 3.6-бандининг иккинчи қисмига асосан истеъмолчига электр
энергиясини етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилади.
Шартнома 3.7-бандининг биринчи қисмига кўра, таъминочи корхона
истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган
тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш
учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга
келишилган электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажарма дан, 2025 йил 1 октябрь куни
ҳолатида етказиб берилган энергия ҳақи учун 111.549.000 сўм қарзини ўз вақтида
тўламасдан келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақида юборган
талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 88-бандига кўра, электр энергияси учун тўлов
истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси
100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади.
Жавобгарнинг даъвогар олдида етказиб берган электр энергияси учун
111.549.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма
далолатнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома хати ва бошқа далиллар билан
тасдиқланган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик
тўланмаган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 2.230.980 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***дан
даъвогар *** фойдасига 111.549.000 сўм асосий қарз
ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***дан республика бюджетига 2.230.980 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова