← Назад
Решение #2824976 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2035 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 318 символов
4-2006-2501/4995-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(соддалаштирилган тартибда)
Бухоро шаҳри
2026 йил 8 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“TOSHPULOT ERGASHEV” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этилган
даъвоси бўйича иқтисодий ишни суд биносида соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан туман электр таъминоти корхонаси
(бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда “TOSHPULOT
ERGASHEV” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)
ўртасида (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга уланган тармоқ
орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда
тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини
етказиб берган.
Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган.
Тўловлар қисман амалга оширилган натижада жавобгар 4 790 000 сўмлик
қарздорликка йўл қўйган.
Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб,
асосий қарз суммасини тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган.
Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, билдирилган талаб
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб,
жавобгар ҳисобидан 4 790 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид
почта хизмати орқали юборилган.
Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга етказилганлигини
тасдиқловчи почта маълумоти ҳужжатларида мавжуд. Бироқ, жавобгар даъво
ариза юзасидан ёзма фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан
даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Суд иш хужжатлари билан танишиб чиқиб ва баҳо бериб, қуйидагиларга
кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 2035-моддасининг биринчи қисмига кўра соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу
Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда
белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал
қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот
берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари
билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли, бу ишдаги ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, даъвогар судга маълумотнома билан мурожаат қилиб, жавобгар қарз
суммасининг 4 619 121.45 сўмини тўлаганлигини билдирган.
Ушбу ҳолатда суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ҳамда
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 170 878,55 сўм асосий қарзни
ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8, 234, 236, 470, 477 - моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176 - 179, 2053-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “TOSHPULOT ERGASHEV” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари ” акциядорлик жамиятига 170 878,55 сўм
асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “TOSHPULOT ERGASHEV” фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Жумаев