Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5020 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья SATTOROV AVAZJON NASURULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 905e9d1f-f45f-4bae-a610-8445e5e635e9 Claim ID PDF Hash 52d9cb85b7f54215... Загружено 10.04.2026 PDF
Текст решения 5 576 символов
4-2006-2501/5020-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 8 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Бобохўжаевнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан 42 785 000 сўм асосий қарз ва 10 868 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Бахронов (ишончнома асосида) иштирокида, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагилар а н и қ л а н д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 42 785 000 сўм асосий қарз ва 10 868 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида унинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво аризасида келтирилган важларини қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бўйича қисман тўлав амалга оширилганлигини маълум қилиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, 2025 йил 14 январь кунидаги “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” тўғрисида 080636-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “корхона” жавобгар “истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига муддати ўтган 42 785 000 сўм қарзи вужудга келган. Даъвогарнинг қарзни узиш тўғрисидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 10 868 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергия махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорда ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим деб қайд этилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар судга 2026 йил 8 январдаги маълумотномани тақдим қилиб, жавобгар томонидан 31 233 000 сўм асосий қарз ва 10 686 000 сўм пеня тўланганлиги сабабли қолган 11 552 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Шу сабабли суд, даъво аризани қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 11 552 000 сўм ундиришни лозим топди. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 116, 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 11 552 000 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1 073 060 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Бухоро вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Н.Сатторов