← Назад
Решение #2824985 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2035 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПК | 116 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 187 символов
4-2006-2501/5065-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(соддалаштирилган тартибда)
Бухоро шаҳри
2026 йил 8 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Кушшаев, даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар ХХХ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда “жавобгар”
деб юритилади) ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси бўйича 4 952
459,21 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бухоро туман электр таъминоти
корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда
жавобгар ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти
шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга
уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса
шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини
етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар
қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида
4 952 459,21 сўмлик қарздорликка йўл қўйган.
Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб,
асосий қарзи ва пеня суммасини тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта
бўлими орқали юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, низо вужудга келган, натижада даъвогар судга даъво аризаси
киритиб, жавобгар ҳисобидан 4 952 459,21 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид
почта хизмати орқали электрон шаклда юборилган. Ажрим нусхаси ишда
иштирок этувчи шахсларга етказилганлигини тасдиқловчи почта маълумоти
ҳужжатларида мавжуд.
Жавобгарга ажрим нусхаси етказилганлигини тасдиқловчи почта
хабарномалари иш ҳужжатларида мавжуд. Жавобгар даъво ариза юзасидан ёзма
фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан
даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Суд иш хужжатлари билан танишиб чиқиб ва баҳо бериб, қуйидагиларга
кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 2035-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра,
ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан
қабул қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига
амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли, бу ишдаги
ҳисобварақ-фактура билан билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар судга 2026 йил 8 январь ҳолатида маълумотнома тақдим қилиб,
унда жавобгар томонидан қарздорлик қопланмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
4 952 459,21 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
ИПК 116-моддасининг биринчи қисмига кўра суд чиқимлари суд
хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта
харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш,
далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан
боғлиқ бошқа харажатлардан иборатдир.
ИПК 118-моддасининг учинчи ва олтинчи қисмларига кўра, даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига
ундирилади.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8, 234, 236, 437-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176 - 179, 2053-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ ҳисобидан даъвогар ХХХ фойдасига 4 952 459,21 сўм
асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон 10 кун муддатда Бухоро туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Кушшаев