Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5051 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 00e9e715-2cfd-4766-8d72-ec5688be327c Claim ID PDF Hash 14a1ed46060c6a9d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 4 714 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар ***** акциядорлик жамиятининг жавобгар ***** фермер хўжалигидан *****сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида), суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ***** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ***** фермер хўжалиги (бундан буён матнда деб юритилади)дан *****сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ва иш юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддаси учинчи бандига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, иқтисодий ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январь куни улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳақида 090035-сонли шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартнома 3.6-бандининг иккинчи қисмига асосан истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Шартнома 3.7-бандининг биринчи қисмига кўра, таъминочи корхона истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади. Даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга келишилган электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарма дан, *****куни ҳолатида етказиб берилган энергия ҳақи учун 148.981.552,39 сўм қарзини ўз вақтида тўламасдан келган. Мазкур қарздорлик иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма далолатнома, талабнома хати, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва бошқа далиллар билан тасдиқланган. Демак, даъво талаби асосли ҳисобланади. Даъвогар вакилининг судга берган тушунтириши ҳамда тақдим қилган маълумотномасига кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** фермер хўжалигидан даъвогар “***** акциядорлик жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган *****сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ***** фермер хўжалигидан республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *****