← Назад
Решение #2824994 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
3 261 символов
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 8 январь
4-1501-2501/23005-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончнома асосида) О.Раҳимов, жавобгар раҳбари
А.Отажоновларни иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона
вилоят ҳудудий бошқармасининг “Фарғона ХХХ манфаатида жавобгар
“Фарғона ХХХдан жами 37 410 485,3 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси “Фарғона ХХХи манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Фарғона ХХХ
ҳисобидан 30 786 485,30 сўм асосий қарз, 6 624 000 сўм пеня, жами 37 410
485,3 сўмни ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2026 йил 6 январь
кунги тузилган медиатив келишувини тақдим қилиб, низо келишув йўли
билан ҳал қилинганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Жавобгар вакили ушбу масала юзасидан ўзаро медиатив келишув
тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17- моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида медиатор Р.Юсуфзода иштирокида
2026 йил 6 январь куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18- моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган
ҳоллар мустасно” - деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи
тўлашдан озод қилинганлиги ҳамда тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганлигини инобатга олиб, тарафлардан тўланмаган
давлат божини ундирмасликни ҳамда тўланган 41 200 сўм почта
харажати даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “Фарғона ХХХи томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Т.Маматожиев