← Назад
Решение #2825002 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article |
Текст решения
9 993 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 8 январь
4-1601-2503/19914-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор катта ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакиллари
(ишончномага асосан) Қ.Масаидов, Х.Юлдашев, А.Холматов, жавобгар вакили
(ишончнома ва ордерга асосан) Д.Сатикуловларни иштирокида, даъвогар
Фарғона вилояти ХХХ манфаатида жавобгар Наманган вилоят ХХХ дан 1 482
600 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фарғона вилояти фермерлар кенгаши ХХХ(бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Наманган вилоят ҳудудий ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан асоссиз ортирилган декаратив кўчатлар нархини пул кўринитттда. 1
482 600 000 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва Молия
бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси низо предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
жалб этилган.
Прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини баён қилиб, даъво
аризани рад этилишини сўради
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, тарафлар
ўртасида шартнома ва счёт-фактура, акт сверка имзоланиб, жавобгарга турли
хил кўчатлар етказиб берилганлигини ҳисобга олиб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризасида кўрсатилган ҳолатларга ўз
эътирозларини баён қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 15 март кунги
10-сонли шартнома бўйича даъвогар томонидан 500 000 000 сўмлик кўчатлар
етказиб
берилганлиги,
ушбу
шартнома
ғазначиликдан
рўйхатдан
ўтказилганлиги сабабли 500 000 000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги лекин,
даъвогарни даъво аризасида кўрсатилган 2024 йил 1 март кунги 06/03- сонли
шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда счёт- фактура ва
акт сверка ўзларини бухгалтериясида акс эттирилмаганлиги, маҳсулотлар
етказиб берилмаганлиги сабабли даъво аризани рад этилишини сўради.
Ишда гувоҳ сифатида иштирок этган Ш.Абдуқаххоров ўз кўрсатмаларини
баён қилиб, даъвогар томонидан етказиб берилган кўчатларни Наманган
вилоятининг Чуст, Янги Наманган туманларида кўчатларни 2024 йилнинг
январь ойларида экишда қатнашганликларини билдирди.
Ишда гувоҳ сифатида иштирок этган А.Марипов ўз кўрсатмаларини
баён қилиб, ўзига қарашли юк автомашинасида 2023 йилнинг ноябрь
ойларида бир неча маротаба даъвогарга қарашли кўчатларни Наманган
вилоятига етказиб берганлигини маълум қилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, ХХХ(“Етказиб берувчи”) билан
Наманган вилоят ҳудудий ХХХ (“Буюртмачи”) ўртасида 2024 йил 1 март
кунги 06/03-сонли шартнома тузилган лекин, ушбу шартнома ғазначилик
бўлимларидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 03.03.2024 йил кунги 06-сонли 1 482
600 000 сўмга счёт-фактура ҳамда солиштирма далолатнома тузилган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан асоссиз ортирилган декаратив кўчатлар нархини пул
кўринишда 1 482 600 000 сўмни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён
матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи
бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган
шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа
битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган
ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 1023-моддаси биринчи қисмига кўра, Қонунчиликда ёки
битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг
ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга
киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни
(асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт,
ушбу Кодекснинг 1030- моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно деб белгиланган.
“8аш1ш1у-Аиёй” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2026 йил 7
январь кунги маълумотномасига кўра, ЯТТ “Янгибоев Холдарали
Шерғозиевич” томонидан 2024 йил 1 март кунги 06/03-сонли шартномани
ПДФ шаклида 2025 йил 1 апрель куни Наманган вилоят ҳудудий «Яшил
ҳудуд» К шахсий кабинетига электрон усулда юборилганлиги, шартнома
Наманган
вилоят
ҳудудий
«Яшил
ҳудуд»
К
томонидан
тасдиқланмаганлиги, ЯТТ “Янгибоев Холдарали Шерғозиевич” томонидан
2024 йил 1 март кунги 06/03-сонли шартнома бўйича 2024 йил ва 2025
йил давомида шартноманинг биринчи
қисмида белгиланган товарлар етказиб берилгани тўғрисида электрон
ҳисоб- фактуралар жўнатилмаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1
августдаги
213-сон
қарори
билан
тасдиқланган
“Ўзбекистон
Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш” Қоидалари
(бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 47-бандига кўра,
товар ва нотовар хусусиятга эга бўлган юкларни ташиш товар-транспорт
юкхати билан расмийлаштирилиши керак.
Қоидаларнинг 48.-бандига кўра, юк ортиладиган автотранспорт
воситасининг товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари қатъий
ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, матбаа усулида
тайёрланади, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади.
Қоидаларнинг
49.-бандига
кўра,
товар-транспорт
юкхати
белгиланган тартибда юкни жўнатувчи томонидан ҳар бир боришга ҳар
бир юкни олувчининг номига алоҳида тўрт нусхада тузилади, улардан:
биринчи нусха юкни жўнатувчида қолади ва товар-моддий
бойликларни ҳисобдан чиқаришни (зарарни) ҳисобга олиш учун
мўлжалланади;
иккинчи нусха юкни олувчига берилади ва у томонидан моддий
бойликлар кирим қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилади;
учинчи ва тўртинчи нусхалар ташувчига берилади ҳамда
ташувчининг мижоз билан ҳисоб-китоб қилиши ва автотранспорт ишини
ҳисобга олиш учун хизмат қилади деб белгиланган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқилганда, даъвогар томонидан
маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилганлиги юзасидан товартранспорт юкхатлари ва йўл варақалари иш ҳужжатларига тақдим
қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва
қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига кўра,
ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар
кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади.
шбу Низомнинг 63.-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан
тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь
кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан
тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган
ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган
ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари
бўйича
расмийлаштирилган
ҳисобварақ-фактуралар
товарлар
жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
сифатида тан олинмайди деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 25 июндаги 522-сонли “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида
электрон
шаклдаги
ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг иккинчи
январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақфактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини
юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этиш белгиланган.
Шундай бўлсада, даъвогар томонидан ушбу тартиб қоидаларга риоя
қилинмасдан,
ҳисобварақ-фактуралар
электрон
шаклда
расмийлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
шбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогар томонидан асос
қилиб
келтирилган
счёт-фактура
бўйича
жавобгар
томонидан
маҳсулотлар олинганлиги ёки етказиб берилганлиги бўйича бирламчи
бухгалтерия ҳужжатлари мавжуд бўлмаганлиги, маҳсулотлар етказиб
берилганлигини тасдиқловчи товар-транспорт юкхатлари ва йўл
варақалари, ишончнома (доверенность)лар судга тақдим қилинмаганлиги
сабабли даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 482 600 000 сўмни ундириш
талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар давлат божи тўловидан озод
қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ХХХтомонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар ХХХҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев