← Назад
Решение #2825007 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФК | 478 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
5 590 символов
4-2006-2501/5021-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 8 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья 4-2006-2501/5021 даъвогар 4-20062501/5021 акциядорлик жамиятининг, жавобгар 4-2006-2501/50214-2006-2501/5021дан 42006-2501/5021 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
4-2006-2501/5021 (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар 4-2006-2501/5021 (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)дан 4-2006-2501/5021 сўм миқдорида асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
“ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддасига мувофиқ агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаса,
даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан
ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ажрим жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси
бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис суд, ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиш тўғрисида хулосага
келди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 9 июнь куни
“Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш” тўғрисида 090861-сонли
шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган
энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 478-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қонунчиликда, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса,
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефтьмаҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар
билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси
қоидалари қўлланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар электр тармоқлари
орқали электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия
ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Хусусан, шартноманинг 3.6-бандига биноан, истеъмолчига электр энергияси
етказиб бериш, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши қайд этилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси
жавобгар томонидан истеъмол қилинган бўлса-да, бироқ тўлов ўз вақтида тўлиқ амалга
оширилмасдан, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган.
Иш ҳужжатларига илова қилинган солиштирма далолатномага кўра,
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 01.10.2025 йил ҳолатида 4-20062501/5021 сўмни ташкил этган.
Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан шартнома,
таққослаш далолатномаси ва бошқа далиллар асосида ўз исботини топган.
Шу сабабли даъвогар юқоридаги қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат
қилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Даъво аризасида кўрсатилган қарздорлик иш ҳужжатларига илова қилинган
далиллар асосида ўз исботини топганлиги боис, суд талабни тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 4-2006-2501/5021сўм почта харажати, давлат бюджетига 4-2006-2501/5021 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, су
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар 4-2006-2501/5021дан:
- даъвогар 4-2006-2501/5021акциядорлик жамияти фойдасига 4-2006-2501/5021ўм
асосий қарздорлик ва олдиндан тўланган 4-2006-2501/5021сўм почта харажати,
- давлат бюджетига 4-2006-2501/5021 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция
шикояти (протести) бериши, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти
ойлик муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
2501/5021
4-2006-