Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1702-2502/2916 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3e305e48-930b-46e6-ad64-454147af7134 Claim ID PDF Hash fced56dc56627900... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
аролик Кодексининг 477-моддаси аролик Кодекси 477 code_article
аролик Кодексининг 333-моддаси аролик Кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7749-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков, Улуғнор туман прокуратурасининг даъвогар- “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – “Исломжон шолизори” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 341 050 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Улуғнор туман прокуратураси “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судига мурожаат қилиб, “Исломжон шолизори” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 1 341 050 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим жавобгарга судга маълум бўлган манзил бўйича “Гибрид почта хизмати” орқали юборилган. “Гибрид почта хизмати”нинг маълумотномасида ажрим нусхаси жавобгарнинг юридик манзилига етказилганлиги қайд этилган. ИПКнинг 128-моддаси 2-қисми 3-бандига кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “ ududi l ktr t rm ql ri” АЖ Улуғнор туман электр таъминоти корхонаси ва “Исломжон шолизори” фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 5 январда 0504-сонли Улгуржи истеъмолчиларга электрэнергияси етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан Улуғнор туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган электр энергия учун 2025 йил 1 декабрь ҳолатига давогар томонидан бир томонлама тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 1 341 050 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга огоҳлантириш хати юборган. Бироқ жавобгар огоҳлантириш хатини оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган 1 341 050 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда “Фуқаролик Кодекси” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра (Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби иш хужжатига илова қилинган солиштирма далолатнома, бир томонлама таслиқланган ҳисобварақфактура, даъвогар ва жавобгарнинг кўрсатувлари билан ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 2033, 2034, 2035моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Улуғнор туман прокуратураси “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар – “Исломжон шолизори” фермер хўжалиги ҳисобидан: -даъвогар - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига 1 341 050 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Н.М.Ахматбеков