← Назад
Решение #2825014 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9380-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 8 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, палата
вакили М.Мухтаров (2026 йил 7 январдаги 01-сонли ишончнома асосида),
даъвогар жамият раҳбари Д.Сулайманов (паспорт асосида)ларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси
«J l quduq
’l tr ns” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
«S m nd r shij ti” масъулияти чекланган жамиятидан 712 087 541 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) «J l quduq ’l tr ns” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «S m nd r shij ti” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
712 087 541 сўм асосий қарзундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакили даъво аризани қисман қувватлаб, даъво
аризасидаги суммалар нотўғри қайд этиб кетилганлиги, аслида жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 69 075 029,54 сўмни ташкил қилишини
билдириб, даъвони ушбу миқдорда қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар жамият раҳбари палата вакилининг фикрларини қувватлаб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар тарафнинг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб,
иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2022 йил 28 ноябрда 8-сонли ва 2025 йил 25 майда 05/01-сонли маҳсулот
етказиб бериш шартномалари имзоланган.
Шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга ГПС ва Шебень
маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномаларга биноан даъвогар жавобгарга 2022 йил
28 ноябрдаги 23-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 42 675 025,7 сўмлик,
2025
йил
10
июндаги
5-сонли
ҳисобварақ-фактурага
асосан
26 400 003,84 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ФК 437-моддасига кўра, м[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш]
аҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий,
оилавий
мақсадларда,
рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини
шартномада
назарда
тутилган
ҳисоб-китоблар
тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни
тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган
бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан
(танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш
қисми асосли бўлганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига
69 075 029,54 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Ушбу ҳолатда даъво аризасида 712 087 541 сўм ундириш кайд этилган
бўлса-да, суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, даъво аризасини ёзишда
хатоликка йўл қўйилган бўлиб, судга тақдим этилган далиллар ҳамда даъвогар
жамият раҳбарининг суд мажлисида берган кўргазмасига кўра даъвонинг
69 075 029,54 сўм қисми асосили бўлиб, ўз исботини топди.
Шу сабабли даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш
лозим бўлади.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00
Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек,
03.11.11.00 га қаранг);
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 69 075 029,54 сўм асосий
қарз, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 1 381 501 сўм
давлат
божини
жавобгардан
республика
бюджетига,
даъвонинг
қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича 12 860 250 сўм давлат боижини
даъвогардан республика бюджетиаг ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «S m nd r shij ti” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«J l quduq
’l tr ns” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
69 075 029,54 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «S m nd r shij ti” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 1 381 501 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «J l quduq
’l tr ns” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 12 860 250 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2026 йил 8 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, палата
вакили М.Мухтаров (2026 йил 7 январдаги 01-сонли ишончнома асосида),
даъвогар жамият раҳбари Д.Сулайманов (паспорт асосида)ларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси
«J l quduq
’l tr ns” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
«S m nd r shij ti” масъулияти чекланган жамиятидан 712 087 541 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «S m nd r shij ti” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«J l quduq
’l tr ns” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
69 075 029,54 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «S m nd r shij ti” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 1 381 501 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «J l quduq
’l tr ns” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 12 860 250 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов