← Назад
Решение #2825016 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| лмаганлиги сабабли уларга нисбатан ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 166 символов
4-2001-2505/9257-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 6 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа
режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, даъвогар
**** акциядорлик жамиятининг жавобгарлар ****, **** ва **** ишлаб чиқариш
ширкатига нисбатан учинчи шахс янги таъсисчи ****ни жалб қилган ҳолда ****
ИЧШ устав капиталидаги **** АЖнинг 12,37 фоиз улушини фуқаро ****га
тегишли деб эътироф этиш ва ****га **** ИЧШ устав капиталидаги ****
АЖнинг 12,37 фоиз улушини фуқаро **** номига расмийлаштириш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Ахмедов (ишончнома асосида), жавобгар
Бухоро вилоят адлия бошқармаси вакили А.Умаров (ишончнома асосида),
жавобгар **** ИЧШ вакили Ф.Садуллоев (ишончнома асосида), учинчи шахс
фуқаро **** иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар **** акциядорлик жамияти (матнда АЖ деб юритилади)
жавобгарлар ****, Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази ва **** ишлаб
чиқариш ширкати (матнда ИЧШ деб юритилади)га нисбатан учинчи шахс янги
таъсисчи ****ни жалб қилган ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
ИЧШ устав капиталидаги АЖнинг
12,37 фоиз улушини фуқаро ****га
тегишли деб эътироф этишни ва ****га ИЧШ устав капиталидаги АЖнинг 12,37
фоиз улушини фуқаро **** номига расмийлаштириш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 декабрдаги ажрими билан ишга низо предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида **** жалб
қилинган.
Суднинг 2025 йил 25 декабрдаги ажрими билан ишга қўшимча жавобгар
сифатида Бухоро вилоят адлия бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган АЖ вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризасида келтирилган асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар Бухоро вилоят адлия бошқармаси вакили даъво аризасига
нисбатан эътирозлар келтириб, ИЧШ устав капиталидаги АЖнинг 12,37 фоиз
улушини фуқаро **** номига расмийлаштириш имкони мавжуд эмаслигини,
чунки қонунчиликка мувофиқ талаб қилинган умумйи йиғилиши қарори ва
бошқа зарур ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли **** томонидан АЖнинг
мурожаатини қаноатлантиришни рад этилганлиги ҳақида жавоб хати
берилганлигини тушунтириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Жавобгар ИЧШ вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб,
мазкур низо юзасидан илгари Бухоро туманлараро иқтисодий судининг
2024
йил 7 мартдаги ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги ва суд ҳужжати қонуний
кучда эканлигини, фуқаро ****ни ширкат аъзолигига қабул қилиш ширкат
аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатига киришини, бироқ ўтказилган
йиғилишларда кворум бўлмаганлигини тушунтириб, мазкур иш юзасидан иш
юритишни тугатишни сўради.
Учинчи шахс фуқаро **** даъвогарнинг даъвосини қувватлашини, у
ҳақиқатда АЖнинг 12,37 фоиз улушини сотиб олганлигини, бироқ узоқ
муддатдан буён ширкат аъзолигига асоссиз киритилмасдан келганлигини,
ширкат
аъзоларининг
ўтказилган
умумий
йиғилишларда
кворум
бўлмаганлигини тушунтириб даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Шунингдек, судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, уни учинчи шахсдан
ишга дахлдор даъвогар сифатида алмаштириш ҳақида ажрим қабул қилишни
сўради.
Суд учинчи шахс ****нинг мазкур илтимосномани муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида учинчи шахсни
даъвогар
сифатида
алмаштириш
назарда
тутилмаганлиги
сабабли
илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ИЧШ устав капиталидаги АЖнинг
12,37 фоиз улуши “E- uksi n” электрон савдо платформасининг 2022 йил
26 сентябрдаги O 150-525334-сонли аукцион баённомаси ва 2022 йил
29
сентябрдаги тузилган U/19-сонли олди-сотди шартномасига асосан
шартномасига асосан уч ой муддатда бўлиб бўлаш шарти билан жами
537,6
млн. сўмга фуқаро ****га сотилган. Шартномага асосан сотиб олувчи ****
томонидан улуш қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг даъвогар томонидан унга ушбу
улушга нисбатан эгалик ҳуқуқи берилганлиги ҳақида 2023 йил 18 апрелда SX12/217-сонли жавоб хати тақдим этган.
Бироқ, кейинчалик ИЧШ томонидан ўтказилган ширкат аъзоларининг
умумий йиғилишларида кворум бўлмаганлиги сабабли сотиб олинган
12,37
фоиз улуш бўйича ****ни номига расмийлаштириб, уни ширкат аъзолари
(пайчилари) сафига қабул қилиш ва ширкат таъсис ҳужжатларини давлат
хизматлари марказида қайта рўйхатдан ўтказиш имконияти бўлмаган.
Шунга кўра АЖ 2025 йил 13 октябрдаги SX-07/236-сонли хат билан ****га
мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5
сентябрдаги “Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада
соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-268-сонли Қарори
талабларига кўра АЖни ИЧШ иштирокчилари сафидан чиқариш ва унинг ўрнига
фуқаро Қ.Қўзиевни ширкатнинг 12,37 фоиз улуш эгаси сифатида иштирокчилар
2
(пайчилар) сафига киритиб, иштирокчилар таркибидаги ўзгартиришларни давлат
реетрида қайта рўйхатдан ўтказишни сўраган.
****нинг 2025 йил 21 октябрдаги
20-19/2/5/116-сонли хати
билан АЖнинг мурожаати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли мазкур низо
вужудга келган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Кооперация
тўғрисида”ги
Қонуни
9-моддасининг 1, 2-бандларига кўра, кооперативнинг олий бошқарув идораси
умумий йиғилиш, конференция, съезд бўлиб, улар кооператив раисини
(бошқарувини), тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларга
кооперативни бошқариш бўйича ўз ваколатларини топширади. Умумий йиғилиш
кооперативнинг уставини қабул қилади, унга белгиланган тартибда
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади, кооператив аъзолигига қабул қилиш,
аъзоликдан чиқариш масалаларини, шунингдек, кооперативдан чиқиш билан
боғлиқ масалаларни ҳал қилади.
ИЧШ уставининг 9.2-бандига кўра, умумий йиғилиш ширкат уставини
қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар
киритади. Ширкат аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги
масалаларни ҳал этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
9 февралдаги 66-сонли қарори тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини
давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (матнда Низом деб
юритилади)нинг 21-банди бешинчи қисмига кўра, қайта рўйхатдан ўтказиш учун
Тизим воситасида ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган талабларни
инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳужжатлар сўровномага илова қилинади:
тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис
ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг)
бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар
киритиш тўғрисидаги қарори;
давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат
(шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) - улуш
(ҳисса) бошқа шахсга ўтганда.
Низомнинг 40-бандига кўра, ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар
ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги давлат
рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлиши
белгиланган.
Бироқ, АЖ томонидан ИЧШ устав капиталидаги АЖнинг 12,37 фоиз
улушини фуқаро Қ.Қўзиев номига расмийлаштириш ва ширкат таъсис
ҳужжатларини ўзгартириш бўйича Низомга асосан ИЧШ ширкат аъзоларининг
умумий йиғилиш қарори ва бошқа зарур ҳужжатлар тақдим қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
5 сентябрдаги
3
“Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-268-сонли Қарорида эса масъулияти чекланган
жамияти иштирокчилари таркибига кириш ёки таркибидан чиқаришнинг
соддалаштирилган тартиби жорий этилган, мазкур тартиб ишлаб чиқариш
ширкатларига нисбатан ҳам қўлланилиши белгиланмаган.
Шу боис, ИЧШ устав капиталидаги АЖнинг 12,37 фоиз улушини фуқаро
**** номига расмийлаштириш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш қонунчиликка
мувофиқ асосли рад этилган.
Зеро, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2404/28сонли иш юзасидан қабул қилганг 2024 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогар сифатида янги таъсисчи ****нинг жавобгар ИЧШга нисбатан ИЧШ
пайчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиб, ширкат устав
капиталидаги АЖнинг 12,37 фоиз улушини фуқаро ****га ўтказиш ҳақидаги
ширкат устави иловаси – ширкат пайчиларининг рўйхатини янги таҳрирда
тасдиқлаш мажбуриятини юклаш ҳамда ИЧЖ устав капиталидаги АЖнинг 12,37
фоиз улушинин фуқаро ****га ўтган деб эътироф этиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур суд ҳужжати қонуний кучда
ҳисобланади.
ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг талаблари асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ
рад этишни лозим топади.
Жавобгарлар **** ва **** юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги
сабабли уларга нисбатан ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритиш
тугатилади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд иш юзасидан 8.240.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм
почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олиниб, даъвогар зиммасига
қолдиришни ва даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 169-170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Учинчи шахс ****нинг уни ишга дахлдор даъвогар сифатида алмаштириш
ҳақида ажрим қабул қилиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад
этилсин.
4
Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин.
Жавобгарлар **** ва Бухоро шаҳар
Давлат хизматлари марказига
нисбатан иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар **** акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
5