Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1802-1901/1561 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья ESHMIRZAYEV ZOXIDJON MUXAMMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Фидокор
Source ID 8d87136c-0dce-4cba-bbf3-a84c5dd35d76 Claim ID PDF Hash a574fff4e03a3245... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 328-моддаси ИПКнинг 328 law
ИПК 329-моддасининг 2-қисми ИПК 329 2 law
ИПК 331-моддаси ИПК 331 law
ужжатлар ИПКнинг 331-моддаси ужжатлар ИПК 331 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 305-моддасининг 3-қисми ИПК 305 3 law
Текст решения 8 835 символов
4-1802-1901/1561-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Ачилов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2026 йил 8 январь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар М.Бозоров ва Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, Б.Абсаттаровнинг котиблигида, жавобгар “Фидокор” хусусий корхонаси вакили К.Пўлатов (ишончнома асосида) иштирокида, “Фидокор” хусусий корхонасининг Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 7 февралдаги 4-1802-1901/1561-сонли ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган 2022 йил 22 апрелдаги ажрими устидан “Фидокор” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Фидокор” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 161 775 865 сўм солиқ суммасини ундиришни сўраган. Суднинг 2020 йил 7 февралдаги 4-1802-1901/1561-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан республика бюджетига 134 813 221 сўм солиқ суммаси ундириш белгиланган. Жавобгар судга мурожаат қилиб, 4-1802-1901/1561-сонли ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Суднинг 2022 йил 22 апрелдаги ажрими билан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга қайтарилган. Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилган ва унда биринчи инстанция суди томонидан аризачининг ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш тўғрисидаги илтимономасини қаноатлантириш асоссиз равишда рад этилганлиги, жумладан ажрим қабул қилиш давомида қўшимча қиймат солиғи белгиланишига асос бўлган ҳужжат сохталаштирилганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан аниқланганлиги ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёни кетаётганлиги судга маълум бўлганлиги каби важлар келтирилиб, ажримни бекор қилиб, ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисида ажрим қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, келтирилган кассация тартибидаги шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ҳамда ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисида ажрим қабул қилишни сўради. Даъвогар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 161 775 865 сўм солиқ суммасини ундиришни сўраган. Суднинг 2020 йил 7 февралдаги 4-1802-1901/1561-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан республика бюджетига 134 813 221 сўм солиқ сўммаси ундириш белгиланган. Жавобгар судга мурожаат қилиб, 4-1802-1901/1561-сонли ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. ИПКнинг 328-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилади. Ушбу модданинг 3-бандида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати, ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, суд томонидан тикланиши мумкинлиги қайд этилган. ИПК 329-моддасининг 2-қисмига асосан аризачининг аризасига қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак: 1) янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари; 3) ариза ва ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 4) суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза вакил томонидан имзоланган тақдирда, уни имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат. ИПК 331-моддасига мувофиқ, суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар: 1) ариза ушбу Кодекснинг 328 ва 329-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилган бўлса; 2) ариза белгиланган муддат тугаганидан сўнг берилган бўлса ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса; 3) ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш сабаблари узрсиз деб ҳисобланиб, шунга кўра ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашга асос мавжуд бўлмаса. Аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади. Аризани қайтариш тўғрисидаги суд ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, ариза берган шахс ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Биринчи инстанция суди томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ИПКнинг 331-моддаси 1 ва 2-бандларига асосланган ҳолда қайтарилиб, асосли хулосага келинган. Хусусан, жавобгар томонидан тақдим этилган қонуний кучга кирган хал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасида янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинмаган, шунингдек гарчи жавобгар томонидан ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш ҳақида илтимоснома тақдим қилинган бўлса-да, ариза бериш муддатини ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш учун етарли асослар тақдим қилинмаган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиқиб асосли ажрим қабул қилган деб ҳисоблайди ҳамда кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини кўрсатади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 305-моддасининг 3-қисми 1-бандига асосан биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги қайд этилган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 297, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз, “Фидокор” хусусий корхонаси томонидан келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати “Фидокор” хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қарши туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. раислик қилувчи Н.Хўжақулов ҳайъат аъзолари М.Бозоров Л.Абдуллаев