Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5019 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья KUSHSHAYEV SUXROB TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2584d425-7e70-44cd-bcd8-9fab814d4229 Claim ID PDF Hash dc5febd0d7427707... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 470-моддаси ФК 470 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 133 символов
4-2006-2501/5019-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳар 2026 йил 8 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Кушшаев раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар ХХХ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан ХХ (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда ХХХ (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида 59 025 000 сўмлик қарздорликка йўл қўйган. Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, асосий қарзни тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан қисман оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 59 025 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади. Бироқ, даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган хужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, ишдаги таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ-фактураларлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилган 2025 йил 14 ноябрдаги маълумотномага кўра, жавобгар фойдаланилган электр энергияси бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз суммани ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогарга 59 025 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 1 180 500,00 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116,118,170,176-179-моддаларига асосланиб қарор қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХ ҳисобидан даъвогар ХХХ фойдасига 59 025 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 1 180 500,00 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья С.Кушшаев