← Назад
Решение #2825078 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 27 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 8 январь
4-1505-2502/10743-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “VALLEY GLOBAL TRADE” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар — Бағдод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан
970 355 000 сўм асосий қарз ва ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
иқтисодий ишни, даъвогар вакили Э.Махмудов (ишончнома асосида), жавобгар
вакили А.Низомов (2026 йил 8 январь кунидаги 7-сонли ишончнома асосида)
учинчи шахс Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили
У.Зияев (2026 йил 5 январь кунидаги 01/22-17/6-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“VALLEY GLOBAL TRADE” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Бағдод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими(бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 970 355 000 сўм асосий қарз ва ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилояти иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабини
қувватлаб, жавобгарга тегишли бўлган мактабгача таълим муассасаларига
мебель ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар
томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар қилинмаганлигини
баён этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
айнан тарафлар ўртасида шартнома тузилган вақтда, яъни 2024 йил 11 декабрь
куни Бағдод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимида
ишлаганлигини, бироқ ушбу шартнома тузилганидан хабари бўлмаганлигини,
ушбу шартномани бўлим ҳисобчиси ундан бехабар имзолаб, муҳр қўйиб
тасдиқлаганлигини, даъвогар томонидан ҳақиқатда маҳсулотлар етказиб
берилганлигини, шартнома туман ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан
ўтмаганлиги сабабли, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар
қилинмаганлигини баён этиб, ушбу даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул
қилишликни сўради.
Учинчи шахс Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, бюджет
ташкилотлари билан тузиладиган ҳар қандай шартномалар Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида тегишли тартибда
расмийлаштирилиб, туман ёки шаҳар ғазначилик хизмати бўлимларидан
рўйхатдан ўтказилиши шартлигини, бироқ тарафлар ўртасида тузилган мазкур
шартнома Бағдод туман ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан
ўтказилмаганлигини, агар шартнома тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган
бўлганида маҳсулотлар учун тўловлар ўз вақтида қилинган бўлиши
мумкинлигини баён этиб, даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул
қилишликни сўради.
Учинчи шахс Фарғона вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси тегишли
тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада,
суд мажлисига ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд,
ишни учинчи шахс Фарғона вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд мажлисида иштирок
этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, далилларни
текшириб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
11 декабрь куни 105-А-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома
имзоланган, шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга жами
1 084 130 000 сўмлик мебель ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар
эса етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга жами 970 355 000 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан қабул қилиб олинган маҳсулотлар
учун тўловлар амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
970 355 000 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг вужудга келган қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги 2025
йил 7 ноябрь куни юборган 1-сонли талабномасини жавобгар оқибатсиз
қолдирган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 970 355 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида
вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 11 декабрь кунидаги
маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги 105-А-сонли шартнома Бағдод туман
ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 9-бандида Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган
маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар
билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва
қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин
кучга киради. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари
ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар
кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг
учинчи
қисмида
белгиланган
тартибда
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, 27-бандида судлар
ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари
тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрель кунидаги “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб
юритилади) 1-моддасига кўра, давлат корхоналари, ташкилотлари ва
муассасаларининг давлат харидлари соҳасидаги муносабатлари ушбу Қонун
билан тартибга солинади.
Юқоридагиларга кўра, Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси давлат
муассасаси бўлганлиги сабабли, унинг шартномалар тузиш фаолияти ушбу
Қонун талаблари билан тартибга солинади.
Қонуннинг 9-моддасига кўра, давлат харидларининг очиқлиги ва
шаффофлиги:
тегишли давлат органларига, давлат харидларининг субъектларига ва
жамоатчиликка давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан қонунчиликда
белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин ва бепул фойдаланиш
имкониятини таъминлаган ҳолда уни махсус ахборот порталига жойлаштириш;
[ОКОЗ:1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт,
ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий
масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га
қаранг)]харид қилиш тартиб-таомилларига доир ҳужжатларни ва ҳисоботларни
тузиш ҳамда бут сақлашни таъминлаш орқали амалга оширилади.
Қонуннинг 27-моддасига кўра, махсус ахборот портали ваколатли орган
томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги
эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари
ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни
электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек амалга оширилган электрон
давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг
операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни
таъминловчи веб-сайтдир (махсус электрон платформа).
Махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид
қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш, давлат
харидлари мониторинги ва назоратини ўтказиш жараёнлари тизимлаштирилади.
Бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус
ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг Ғазначилиги томонидан белгиланган тартибда амалга
оширилади.
47-моддасининг биринчи қисмига кўра, ваколатли орган давлат харидлари
электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари
ўртасида ахборот алмашиш орқали Шартномаларнинг ягона реестрини юритади,
мазкур модданинг бешинчи қисмига кўра, қайси шартномалар тўғрисидаги
ахборот Шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша
шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 970 355 000
сўм асосий қарз ундириш талабини амалдаги қонун ҳужжатларига зид деб
ҳисоблайди, шу сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисми кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга
кўра
суд,
даъвогарнинг
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад этиб, даъвогар ҳисобидан тўланган 19 407 100 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “VALLEY GLOBAL TRADE” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан тўланган 19 407 100 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов