← Назад
Решение #2825099 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| суд ИПК | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 369 | — | code_article |
Текст решения
4 375 символов
4-1502-2502/12844 - сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 8-яянварь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Даъвогар
номининг, жавобгар “Жавобгар номи” оилавий корхонаси ҳисобидан 2180961 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Даъвогар номи судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 2180961 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига
асосан,
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим
ҳисоблайди.
Жавобгарга суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида юборилган ажрим
нусхаси манзилда йўқлиги сабабли қайтарилган. Шу сабабли, суд ИПКнинг
128-моддасига асосан, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим
ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб,
қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар 27.06.2025 йил кунги
200180051-сонли оммавий офертага асосан, Фарғона тумани Машъал МФЙ
ҳудудида МДФ эшиклари ишлаб чиқариш бино-иншоотлари объектида қурилишмонтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат
функцияларини текширувини амалга ошириш учун инспекциядан давлат
рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2020 йил кунги “Қурилишмонтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш
тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8бандида, давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча
объектлар бўйича ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига
тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) тўланиши белгиланган.
Фуқаролик кодекси 369-моддасининг иккинчи бандига кўра, шартноманинг
барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб
қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида
шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта
(оммавий оферта) ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йил кунги
200-сонли қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж
ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг” Маъмурий регламентининг 20-бандида, ариза берувчи инвойсда
кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши
шартлиги белгиланган.
Жавобгар 27.06.2025 йил кунги 200180051– сонли оммавий офертага асосан,
2180961 сўм ажратмани инспекциянинг ҳисоб-рақамига ўтказиши лозим бўлсада,
ўтказмасдан қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг 2180961 сўмни тўлаш тўғрисидаги жавобгарга юборилган
талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарзи 2180961 сўмни ташкил қилган.
Мазкур қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар фойдасига,
жавобгар ҳисобидан 2180961 сўм қарз, 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Фарғона вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси
фойдасига жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 2180961 сўм асосий қарз,
412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган
тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Г.Холматова