← Назад
Решение #2825101 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 223 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4991-сонли иқтисодий иш
Бухоро тумани
январь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
2026 йил 8
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХ вакили ХХ (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 2 688 000 сўм
асосий қарз, 1 238 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Бухоро туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 688 000 сўм асосий қарз, 1 238 000 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар қарздорликни бартараф этганмалигини билдириб,
бу ҳақидаги маълумотномани судга тақдим қилди ҳамда даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини
тинглаб,
қуйидагиларга
асосан
даъвони
тўлиқ
қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда ушбу низо тарафлар ўртасида тузилган шартномадан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
1 январда электр энергиясидан фойдаланиш юзасидан 080825-сонли шартнома
имзоланган.
ФКнинг 223-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартноманинг 1-бандига кўра, “корхона” (даъвогар) “истеъмолчи”
(жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш,
жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра,
истеъмолчи келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин энергиянинг
шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарга шартномада
кўрсатилган миқдорда электр энергиясини етказиб берган.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади,
бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажарилмаслиги яъни, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз
вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 2 688 000 сўм асосий қарз,
1 238 000 сўм пеня келиб чиққан.
Қарздорликни тўлаш юзасидан даъвогар юборган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, 2 688 000 сўм асосий қарз, 1 238 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда судга
тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгарнинг фойдаланилган
электр энергиясидан 2025 йилнинг 1 август ҳолатига 2 688 000 сўм асосий
қарздорлиги мавжуд бўлган ва 2026 йил 8 январь ҳолатида мазкур қарздорлик
бартараф этилмаган.
Шу сабабли даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиши керак.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб
чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 223, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан:
- даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига
2 688 000 сўм асосий қарз, 1 238 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят
судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
М.Набиев