← Назад
Решение #2825111 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
6 789 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 8 январь
4-1501-2501/23008-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) Д.Иминов, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакили (ишончномага асосан) У.Зияевларни иштирокида,
даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 15 519 228 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 15 519 228 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта
ҳаражатини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят
Молия ва иқтисодиёт бошқармаси, Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси
жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан
кўрсатмаларини баён қилиб ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли қарздорлик тўлиқ тўланганлиги сабабли
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили даъво
аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгарни бугунги кунда
қарздорлиги қопланганлиги сабабли даъво аризани рад этилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгар ва учинчи шахсни суд мажлиси куни ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз
ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Қува туман электр таъминоти корхонаси
билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қува тумани бўлими ўртасида 2025
йил 15 январь кунги 380661-сонли электр таъминоти юзасидан шартнома
имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи”
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
муддатида амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф
этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб
белгиланган.
Мазкур қарздорлик счёт-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан
ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 15 519 228 сўм
асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, жавобгарнинг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра,
жавобгар томонидан 15 519 228 сўм асосий қарз тўлиқ тўлаганлиги учун
даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта
харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига
412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан тўланган 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ХХХдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 8 январь
4-1501-2501/23008-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) Д.Иминов, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакили (ишончномага асосан) У.Зияевларни иштирокида,
даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 15 519 228 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан тўланган 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ХХХдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев