Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2879 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f665315c-65b2-41f8-badb-56a402e2f7bf Claim ID PDF Hash 0718588d577a7b81... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
Конуннинг 56-моддаси Конун 56 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2879-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 8 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиевнинг раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Аризачи Андижон вилояти Транспорт бошқармасининг жавобгар - “ s k J `f r m di” МЧЖдан 37 500 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили - Ж.Исмоилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилояти Транспорт бошқармаси (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, “ s k J `f r m di” МЧЖ (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 37 500 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, бугунги кунга қадарли жарима суммаси бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади, олдинги суд мажлисида ариза талабларини тан олишини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи вакилининг кўрсатувларини тинглаган ҳолда қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги транспорт назорати инспекцияси автомобил ва сув транспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг 2025 йил 23 апрелдаги 04/02-02-2262-сонли хати (311792-480) текширув кодига асосан Транспорт назорати инспекциясининг 2025 йил 24 апрелдаги №411-сонли буйруғи ва текширув дастурига мувофиқ жавобгарнинг автомобил транспортида йуловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг сохага оид қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан “Лицензия ва рухсат бериш талаблари хамда шартларига” риоя этилиши буйича 2023 йил 23 март кунидан 2025 йил 1 май кунига қадар текширилган ва текширув натижаси бўйича белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Ўтказилган текширишда, жавобгар автомобил транспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-тамойиллари тўғрисида”ги қонун(кейинги матнларда қонун деб юритилади)нинг 24 ва 52-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўналишларни бириктириш бўйича очик тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 55-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 36-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”нинг 11 ва 37-бандларида белгиланган “Лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари”га риоя этмасдан фаолият олиб борганлиги аниқланган. Ўтказилган текширув натижаси бўйича тўпланган ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар қонуннинг 53-моддасига асосан даъвогар томонидан кўриб чиқилиб, даъвогарнинг 2025 йил 5 майдаги №1-сонли қарорига кўра, жавобгарга қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳукукбузарлик, яъни мунтазам йўналишда ташиш фаолияти билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз (гувохномасиз) шуғулланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида 37 500 000 сўм жарима қўлланилган. Қарор нусхаси белгиланган тартибда жавобгарга юборилган. Мазкур қарорга кўра, жарима Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги Транспорт вазирлигининг тегишли ҳисобрақамига тўланиши белгиланган. Қонуннинг 55-моддасига кўра, хуқуқбузар қўлланган жаримани бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши белгиланган бўлса-да, лекин жавобгар томонидан жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Конуннинг 56-моддасида, ҳуқуқбузар томонидан жарима ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиши белгиланган. Натижада аризачи судга аризаси билан мурожаат қилган. Баён этилганларга асосан суд, суд харажатларини муҳокама этган ҳолда аризанинг асослантирилган қисмига мутаносиб суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, аризачининг ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, аризачи фойдасига жавобгар ҳисобидан 37 500 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 261,333-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ s k J `f r m di” МЧЖдан аризачи - Андижон вилояти Транспорт бошқармаси фойдасига 37 500 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “ s k J `f r m di” МЧЖдан Республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Б.О.Сатвалдиев