Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2915 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fd7cc34b-bdf0-481b-b5b1-2bff85d346ac Claim ID PDF Hash 2fbe01403fac9d55... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2915-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 8 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.О.Сатвалдиев, даъвогар“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар- “ s k x nl r b g'i” фермер хўжалигидан электр энергиясидан бўлган 5 301 440 сўм асосий қарз, 301 381 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ s k x nl r b g'i” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан электр энергиясидан бўлган 5 301 440 сўм асосий қарз, 301 381 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда юборилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги 2023 йил 4 январь куни №443639-сонли шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бандига асосан даъвогар жавобгарга электр эенргиясини етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергия учун тўловларни амалга оширишни мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган электр энергия учун 2025 йил 1 декабрь ҳолатига бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни электр энергиясидан бўлган 5 301 440 сўм асосий қарз, 301 381 сўм пеня қарздорлиги юзага келган. Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга талабнома юборган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган 5 301 440 сўм асосий қарз, 301 381 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра (Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ассоий қарз ундириш талаби иш ҳужжатига илова қилинган солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактура билан ўз исботини топади ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар етказиб берилган электр энергиясидан бўлган қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун 301 381 сўм пеня ҳисоблаб, уни жавобгардан ундиришни сўраган. Истеъмолчи билан тузилган шартноманинг 3.10-бандининг 4-қисмида “Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган хар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1% миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0.2% миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50% ошмаслиги лозим” деб белгилаб ўтилган. ФК 263-моддаси биринчи қисмига кўра, Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шу асосга кўра даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талаби ҳам асосли ва уни ундириш лозим бўлади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаби асосли эканлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига ҳисобланган 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-180, 2031-2035 -моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар- “ s k x nl r b g'i” фермер хўжалиги ҳисобидан: - “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 5 301 440 сўм асосий қарз, 301 381 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин. Судья Б.О.Сатвалдиев