Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1702-2501/2919 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y ngib z r t t z l sh Ответчик / Подсудимый
Source ID 694ba112-7e3b-48f6-a5d5-1ae2c5e34f43 Claim ID PDF Hash a249c5e54f841012... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 293-моддаси нинг 293 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 295-моддаси ФКнинг 295 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2919-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 8 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиевнинг раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар - Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Хоразим вилоят бошқармаси (“Y ngib z r t t z l sh” АЖ манфаатида)нинг жавобгар - “ s k t kstil” МЧЖ ҳисобидан 540 307 000 сўм асосий қарз, тўловни кечиктирганлик учун 8 104 605 сўм жарима, талабдан асоссиз равишда бош тортганлик учун 2 701 535 сўм жарима ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили - Т.Базарбаев (ордер асосида), жавобгар вакили - З.Қамбаров (ишончнома асосида)лар қатнашувида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразим вилоят бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “Y ngib z r t t z l sh” АЖ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ s k t kstil” МЧЖ (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 540 307 000 сўм асосий қарз, тўловни кечиктирганлик учун 8 104 605 сўм жарима, талабдан асосиз равишда бош тортганлик учун 2 701 535 сўм жарима ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга қўшимча жавобгар сифатида “Y ngi B z r til gr lust r” МЧЖ жалб қилинган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразим вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига биноан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ушбу қонун нормасидан келиб чиқиб, ишни палата иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатувлар бериб, даъво аризани қувватлаб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатувлар бериб, даъвогарнинг даъво талабини қисман тан олиб, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби бўйича қарздорликни тўлаб беришини, тўлови кечиктирилганлиги учун сўралган жаримани камайтиришни сўраб, даъвогарнинг талабдан асоссиз равишда бош тортганлик учун сўралган даъво талабига қўшилмаслигини билдириб, даъво талабининг ушбу қисмини рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш хужжатларида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли Қарорига асосан “Y ngib z r t t z l sh” акциядорлик жамияти ва унга қарашли “Боголон пахта қабул қилиш маскани” мол-мулклари “Y ngi B z r til gr lust r” МЧЖга 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан 2021 йил 10 июнда 1-сонли, 2022 йил 20 апрелда 5-сонли, 1 июнда 8-сонли ва 9-сонли олди-сотди тўғрисида шартномалар тузилган. Бино-иншоатларнинг умумий баҳоси 27 355 945 767 сўмга баҳоланган. Мазкур олди-сотди шартномаларнинг таъминоти сифатида “Y ngib z r t t z l sh” АЖ (“Мулкий мажмуа эгаси”), “Y ngi B z r til gr lust r” МЧЖ (“Қарздор”) ва “ s k t til” МЧЖ (“Кафил”) ўртасида 2024 йил 19 ноябрда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Ушбу шартномаларга асосан сотиб олувчи “Y ngi B z r til gr lust r” МЧЖ зиммасига юклатилган мажбуриятни бажармасдан томонлар ўртасида тасдиқларган тўлов жадвалининг 2025 йил ноябрь ойи учун тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 540 307 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Бироқ, “Y ngi B z r til gr lust r” МЧЖ Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорига асосан тўловга қобилятсиз (банкрот) деб топилган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга мазкур карздорликнн қоплаш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома(огохлантириш хати)лар юборган. Лекин талабнома(огохлантириш хати)лар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 540 307 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Кафиллик шартномага асосан сотиб олувчи жами 14 662 232 159 сўм миқдоридаги қарздорликни ўз вақтида қайтармаганида ёки лозим даражада бажарилмаганда кафил мулкий мажмуа эгасининг биринчи талабига биноан қарздорлик бўйича тўланиши лозим бўлган асосий қарз, қарздорлик мажбуриятни ўз муддатида бажариш билан боғлиқ ҳаражатларни ўзига тегишли бўлган барча банклардаги барча ҳисоб рақамларидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 293-моддасига кўра, Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. ФКнинг 292-моддасида, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади деб белгилаб қўйилган. ФКнинг 295-моддасида, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли. Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор қарздорга бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши ва бу талабни таъминлайдиган ҳуқуқларни бериши шарт. Ушбу моддада белгиланган қоидалар агар қонунда ёки кафилнинг қарздор билан шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўлланилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 30бандининг 1,2-қисмларида “Қонунга мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса (ФКнинг 293-моддаси биринчи қисми) деб белгиланган. Асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлигини англатади” деб белгиланган. Суд, жавобгар кафиллик шартномасига асосан, даъвогар олдидаги мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарлигини шартномада белгиланган тартибда белгилашни лозим топади. Томонлар ўртасида 2020 йилдаги тузилган 15-сонли шартноманинг 2.3-бандида “Объектнинг баҳоси сотувчининг ушбу шартноманинг 10-бандида кўрсатилган банк ҳисоб варағига ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади”; шунингдек 10.06.2021 йилдаги 15-сонли шартнома ўзгартириш киритиш ҳақидаги 1-сонли келишувнинг 14-бандида “Мазкур келишувда назарда тутилмаган шартноманинг бошқа шартлари ўзгаришсиз қолади. Сотувчи ва кейинги сотиб олувчи шартномани унинг шартларидан келиб чиқиб бажаради”-деб, қайд қилинган шартлари ҳам жавобгарлар томонидан қўпол равишда бузилган. Ушбу тўлов графигига кўра, 2025 йил ноябрь ойидан муддати ўтган жами 540 307 000 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлиб шу ойнинг 15 санасига тўлаб бериши кераклиги, лекин ҳозирги кунда Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 август куни “Y ngiB z r til gr lust r” МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсиз(банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Шунга кўра шерик жавобгар - “ s k t kstil” МЧЖ ўз шартномавий мажбуриятларини бажарилишини таъминлаши лозимлиги. Бу тўғрисида шерик жавобгар - “ s k t kstil” МЧЖ га муддати ўтган қарздорликни тўлаши ҳақида бир неча бор ёзма огохлантирилган бўлишига қарамасдан, ушбу қарздорликларни тўламасдан мажбуриятини бажармасдан келаётганлиги аниқланди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 540 307 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Суд, даъвогарнинг низо бўйича жарима ва фоиз кўринишидаги неустойка ундириш талабини қуйидагича муҳокама қилишни лозим топади. Кафиллик шартномасининг 5.2 бандига кўра “карздор” ушбу шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “мулкий мажмуа эгаси” томонидан “кафил”га билдирилган карз мажбуриятларини бажариш тўғрисида талаб кўйилган кундан бошлаб 3 банк иш куни мобайнида бажармаганда, “кафил” “Мулкий мажмуа эгаси”га хар бир кечиктирилган кун учун талаб суммасининг 0,1 фоизи микдорида жарима тулайди деб кўрсатилган. Лекин жарима суммаси талаб суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак деб баён қилинган. Шунга кўра, 540 307 000*0,1%*15 кун) 8 104 605 сўм фоиз ҳисоблаб уни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан фоиз қонунга биноан кечиктирилган асосий қарздорликнинг 0,1 фоиз миқдорида тўғри ҳисобланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига биноан “Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.” Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик учун фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Суд жарима ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан 8 104 605 сўм жарима ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг фоиз ундириш ҳақидаги талабини жавобгарнинг молиявий аҳволини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, 2 000 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда жариманинг қолган қисмини рад қилишни ва даъво талабининг ушбу қисми бўйича давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан талабдан асосиз равишда бош тортганлик учун 2 701 535 сўм жарима ундиришни сўраган. Кафиллик шартномасининг 5.3 бандига кўра “кафил” “Мулкий мажмуа эгаси”нинг талабини асоссиз равишда ижро килишдан бош тортганда, “кафил” “Мулкий мажмуа эгаси”га ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 0.5 фоизи микдорида жарима тўлайди деб кўрсатилган. Шунга қўра, шерик жавобгар томонидан ўзи тўлашда бош тортган 540 307 000 сўм асосий қарзи учун (540 307 000*0,5%*30 кун) 2 701 535 сўм жарима ҳисоблаб уни ундиришни сўраган. Бироқ, жавобгар ушбу қарздорликни тўлашни рад этмаган ёки бош тортмаган, суд мажлисида берган кўрсатмасида ҳар ойда тўловларни тўлаб келаётганлигини билдирган. Демак, жавобгар томонидан ушбу қарздорликни тўлашни рад этганлигини ёки бош тортганлигини даъвогар исботлаб бера олмади. Зеро, пленум қарорининг 3-бандида, Агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли, деб тушунтириш берилган. Шунга кўра суд, даъвонинг 2 701 535 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси, биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари қисман асосли эканлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 10 968 232,10 сўм давлат божи, шунингдек Олий суд депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари ҳамда даъво талабининг асоссиз қисми бўйича ҳисобланган 54 030,70 сўм давлат божини даъвогардан Республика бюджетига ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 5қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 128, 170, 176, 179-моддаларини қўллаб, суди қарор қилади: даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ s k t kstil” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Y ngib z r t t z l sh” АЖ фойдасига 540 307 000 сўм асосий қарз, 8 104 605 сўм жарима ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар - “ s k t kstil” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 10 968 232,10 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар - “ s k t kstil” МЧЖ ҳисобидан Олий суднинг тегишли ҳисоб-рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъвогар - “Y ngib z r t t z l sh” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига даъво талабининг асоссиз қисми бўйича ҳисобланган 54 030,70 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья Б.О.Сатвалдиев