Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5017 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3ad69c47-68bc-4ef8-9f3e-a2326fe8e779 Claim ID PDF Hash 3bde7f5a5c6b2ab2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддаси Шу сабабли суд ишни ИПК 2034 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/5017-сонли иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 8 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Раҳматова, ***нинг жавобгар ***дан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, А Н И Қ Л А Д И: *** (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 3.826.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида улгуржи (юридик) истеъмолчиларга электр энергияси таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартнома 3.6-бандининг иккинчи қисмига асосан истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Шартнома 3.7-бандининг биринчи қисмига кўра, таъминочи корхона истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади. Даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга келишилган электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарма дан, 2025 йил 1 декабрь ҳолатида етказиб берилган энергия ҳақи учун 3.826.000 сўм қарзини ўз вақтида тўламасдан келган. Мазкур қарздорлик иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тасдиқланган. Демак, даъво талаби асосли ҳисобланади. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, шу боис иш юзасидан суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186, 2 203 , 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар *** ҳисобидан даъвогар *** фойдасига 3.826.000 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41.200 почта харажати ундирилсин. Жавобгар *** ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья А.Раҳматова