Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1702-2501/2897 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8dc7130d-eaad-42a0-bb5c-4878f11e9fa6 Claim ID PDF Hash 132ab5121463f6db... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2897-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 8 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиевнинг раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар - ЧЕКИ “H mk rb nk” АТБнинг жавобгар - “V di nd ilg' r” ХКдан муддати ўтган 8 544 565 сўм кредит асосий қарз, 3 483 728 сўм кредит фоиз, 1 216 435 сўм пеня, жами 13 244 728 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ЧЕКИ “H mk rb nk” АТБ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “V di nd ilg’ r” ХК (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан муддати ўтган 8 544 565 сўм кредит асосий қарз, 3 483 728 сўм кредит фоиз, 1 216 435 сўм пеня, жами 13 244 728 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида тарафлар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, даъвогар даъво аризада ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни Иқтисодий процессуал Кодексининг 170-моддасига мувофиқ, тарафлар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2023 йил 26 сентябрь санасида №644-сонли кредит шартномаси (матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг шарти бўйича даъвогар томонидан 90 000 000 сўм миқдорида, 36 ой муддатга, имтиёзли даврсиз, йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан жавобгарга кредит маблағлари ажратилган, жавобгар эса кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар жавобгарга муддати ўтган кредит тани ва фоизлари ҳамда пенядан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳақида талабнома(хабарнома) юборилган. Лекин юборилган талабнома(хабарнома) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.4 ва 6.2.1-бандига асосан, жавобгар шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 7.1.1-7.1.12-бандларида, банкнинг ҳуқуқи кўрсатилган бўлиб, унга кўра, қарз олувчи ўз мажбуриятларини 30 кун ва ундан ортиқ муддатда бажармаса бутун кредит ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлари билан бирга қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқи берилган. Тўлов жадвали бўйича жавобгар кредит тани ва фоизидан бўлган қарздорлигини тўлаши керак бўлсада, бироқ жавобгар тўловни амалга оширмаган, бунинг натижасида 2025 йил 9 декабрь ҳолатига муддати ўтган 8 544 565 сўм кредит асосий қарз, 3 483 728 сўм кредит фоиз, 1 216 435 сўм пеня, жами 13 244 728 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги юзага келган. Таъкидлаш жоизки шартнома бўйича тўлов жадвалининг охирги муддати 2026 йил 26 сентябрь санаси деб белгиланган. Мазкур ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тақдим этилган ҳужжатлари, кредит шартномаси ва тўлов жадвали ҳамда банк маълумоти билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиббўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 738-моддасига мувофиқ, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган 8 544 565 сўм кредит асосий қарз, 3 483 728 сўм кредит фоиз ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 1 216 435 сўм пеня ундиришни сўраган. Кредит шартномасининг 8.4-бандида, “Қарздор” мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни ёки лозим даражада бажаришни кечиктирган тақдирда ушбу шартнома бўйича ҳар бир ўтказиб юборилган календар кун учун кредит бўйича асосий қарз қолдиғининг 0,2 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартнома талабидан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли ва уни ундириш лозим бўлади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво асослилигини инобатга олиб, суд харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга мувофиқ суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 263, 279, 293, 326, 736, 738, 744-моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини, Олий суди пленумининг 13/150-сонли Қарорини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар - “V di nd ilg’ r” ХК ҳисобидан даъвогар - ЧЕКИ “H mk rb nk” АТБ фойдасига муддати ўтган 8 544 565 сўм кредит асосий қарз, 3 483 728 сўм кредит фоиз, 1 216 435 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “V di nd ilg’ r” ХК ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Андижон вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Б.О.Сатвалдиев