Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/8807 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1eea0222-961b-47b8-a891-ba1c6093e276 Claim ID PDF Hash ac45c5f08ed86a48... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодексининг 176-моддаси тисодий процессуал кодекси 176 code_article
тисодий процессуал кодексининг 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
ИПК нинг 68-моддаси ИПК 68 law
збекистон Республикаси ИПК нинг 278-моддаси збекистон Республикаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения 11 290 символов
4-1801-2503/8807-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Апелляция инстанциясида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ Қарши шаҳри 2026 йил 8 январь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судъя ***нинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***лардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ***нинг котиблигида, жавобгардан хусусий корхона раҳбари *** (шахсий маълумотнома асосида) ва даъвогар ҳокимият вакили ***лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан «***» хусусий корхонаси томонидан келтирган апелляция шикояти асосида иқтисодий иш ҳужжатлари билан биргаликда, Қашқадарё вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар «***» хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 558 143 600 сўмнинг қайта молиялаштириш коэффиценти 705 944 612,8 сўмни ундиришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талабини 558.143.600 сўм ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгардан Республика бюджетига 14.118.893 сўм давлат божи ундирилган. «***» хусусий корхонаси апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарорини давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Бунга асоси сифатида «***» хусусий корхонаси тадбиркорлик субъекти ҳисобланиши, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан тадбиркорлик субъектларидан ишнинг натижалари бўйича 1 фоиз миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар хусусий корхона раҳбари апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини давлат божи қисмини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарор қабул қилишни судга ҳавола этди. Ишга жалб қилинган Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасилар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Апелляция инстанция суди ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарга Қарши шаҳар ҳокимининг 1993 йил 8 ноябрдаги Х-300в/11-сонли қарорига асосан тегишли бўлган ер участкасида жойлашган Чойхона биноси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-135-сонли қарори ва Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2005 йил 11 августдаги №х-462/8-сонли қарорига асосан бузилишга тушган ва даъвогарга Қарши шаҳар ҳокимининг 2009 йил 6 июлдаги Х-345/7-сонли қарори билан Ерқўрғон деҳқон бозори ҳудудидан Озиқ-овқат савдо павилиони дўконларини лойиҳалаштириб қуриш учун 576,0 кв.метр ер участкаси ажратилган. Даъвогарга бузилган Чойхона биноси учун ер участкаси ажратилган бўлсада, Чойхона биноси учун компенсация пули тўлаб берилмаган. Шунга кўра, даъвогар 2023 йил 20 октябрдаги Х.Сулаймонова номидаги Республика экспертиза марказининг хулосасига кўра, бузилган мулкнинг баҳоси 558 143 600 сўмни ташкил қилиши, жавобгардан чойхона биноси бузилиши учун 558 143 600 сўмни ундиришни сўраб Қарши туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган (4-1801-2401/2808-сонли иқтисодий иш). Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2401/2808-сонли иқтисодий иши бўйича 2024 йил 15 август кунидаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2024 йил 1 ноябрдаги ҳамда Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 10 январдаги қарорлари билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур иқтисодий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 25 апрелдаги қарори билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2024 йил 1 ноябрдаги ҳамда Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 10 январдаги қарорлари бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъвогар “***” хусусий корхонасининг жавобгар ***дан 558 143 600 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилган ҳамда жавобгар ***дан даъвогар “***” хусусий корхонаси фойдасига 62 351 536 сўм ундирилиши белгиланган. Даъвогар Қарши шаҳар Насаф кўчаси деҳқон бозори ҳудудида жойлашган 13-сонли Чойхона биносини баҳоси 558 143 600 сўм бўлган пул миқдоридаги маблағини ҳозирги кунда нарх навоси фарқ қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил октябрь ойидан 2025 йил сентябрь ойига қадарли 558 143 600 сўмнинг қайта молиялаштириш коэффицентлари бўйича Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё вилоят бўлимининг 2025 йил 18 сентябрдаги 29/20(1862)24.1 /3766-сонли мутахассис фикрида 558 143 600 сўмнинг қайта молиялаштириш коэффиценти 705 944 612,8 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, ушбу маблағларни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Биринчи босқич суди 558 143 600 сўмни даъво талаби деб ҳисоблаб у бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида эртачи хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-моддаси 6-қисмида суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Ваҳоланки, даъвогар «***» хусусий корхонаси, даъво аризасида жавобгар *** ҳисобидан 558 143 600 сўмнинг қайта молиялаштириш коэффиценти 705 944 612,8 сўмни ташкил этганлиги сабабли шу суммани ундиришни сўраган. Бундан кўринадики, мазкур 558.143.600 сўм даъво талаби бўлиб ҳисобланмайди. Даъво аризасида ҳам даъвогар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил октябр ойидан 2025 йил сентябр ойига қадар 558.143.600 сўмнинг қайта молиялаштириш коэффицентлари бўйича Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Қашқадарё вилоят бўлимининг 2025 йил 18 сентябрдаги 29/20 (1862) 24.1 М/3766-сонли мутахассис фикрида 558.143.600 сўмнинг қайта молиялаштириш коэффиценти 705.944.612,8 сўмни ташкил этиши сабабли шу суммани ундириш сўралган. Биринчи босқич суди даъво талабини 705.944.612,8 сўмни ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Чунки, мазкур даъво талаби тегишли асосли далиллар билан исботлаб берилмаган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. ИПК нинг 68-моддасининг 1 қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Биринчи босқич суди даъво талабидан келиб чиққан ҳолда даъвогардан Республика бюджетига 14.118.893 сўм давлат божи ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси ИПК нинг 278-моддаси биринчи қисми 3-бандида апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини ўзгартириш ваколатига эга эканлиги белгиланган. ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд ҳаражатларини ундириш амалиёти тўғрисида” ги 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 20-бандида судларга тушунтирилсинки, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилиши мумкин. Агар апелляция, кассация ва назорат шикояти берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланиши белгиланган. Мазкур Пленум нормаси бўйича ҳал қилув қарорининг давлат божи қисми юзасидан шикоят қилинганда давлат божи ҳисобланмаслиги назарда тутилган. Апелляция судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини даъво талабини 558.143.600 сўм ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги қисмини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанцияси учун даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатини зиммасига қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274–279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л А Д И: «***» хусусий корхонаси томонидан келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманларароиқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорини даъво талабини 558.143.600 сўм ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги қисми бекор қилинсин. Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта ҳаражати даъвогар зиммасига қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қарши туманларароиқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи: *** Ҳайъат аъзолари: *** ***