← Назад
Решение #2825207 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 185 символов
4-2006-2501/5021-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 8 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья 4-2006-2501/5021 раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, даъвогар 4-2006-2501/5021 акциядорлик
жамиятининг,
жавобгар
фермер
хўжалигидан
14.586.346,87 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар
иштирокисиз, Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
4-2006-2501/5021акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар 4-2006-2501/5021
фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 14.586.346,87
сўм миқдорида асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
тарафлар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаси талабларига кўра, ишни
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январь куни
“Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш” тўғрисида 090350-сонли
шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган
энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 478-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қонунчиликда, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса,
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефтьмаҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар
билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси
қоидалари қўлланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар электр тармоқлари
орқали электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия
ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Хусусан, шартноманинг 3.6-бандига биноан, истеъмолчига электр энергияси
етказиб бериш, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши қайд этилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси
жавобгар томонидан истеъмол қилинган бўлса-да, бироқ тўлов ўз вақтида тўлиқ амалга
оширилмасдан, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган.
Иш ҳужжатларига илова қилинган солиштирма далолатномага кўра,
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 01.10.2025 йил ҳолатида
14.586.346,87 сўмни ташкил этган.
Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан шартнома,
таққослаш далолатномаси ва бошқа далиллар асосида ўз исботини топган.
Шу сабабли даъвогар юқоридаги қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат
қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига биноан, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, даъво аризаси судга киритилгандан сўнг, жавобгар томонидан даъво
талабида кўрсатилган асосий қарздорлик тўланганлиги маълум бўлди.
Бу даъвогар томонидан тақдим қилинган тўлов ҳужжати ва маълумотнома билан
ҳам ўз тасдиғини топган.
ИПКнинг 72-моддасига биноан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Юқоридаги қарздорлик жавобгар томонидан тўланганлиги боис, суд даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига асосан, даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, давлат бюджетига 412.000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар4-2006-2501/5021 фермер хўжалигидан:
- даъвогар 4-2006-2501/5021акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати,
- давлат бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ичида қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция
шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти ойлик
муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья