Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2503/9223 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 74ee3403-ae83-4c51-bb97-b7997c865742 Claim ID PDF Hash fd7abc04df9659e3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 48-моддаси онун 48 law
онун 56-моддаси онун 56 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9223-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 8 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Нарзиев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ш.Бозоров, вакили Н.Акрамова (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурорининг ёрдамчи Ж.Ўктамов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан даъвогарга 61.800.000 сўм жарима тарзидаги молиявий жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, текшириш давомида жавобгар томонидан рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланганлиги ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бузилганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга жарима қўлланилганлиги, бироқ белгиланган муддатда тўлаб бермаганлиги ва ҳозирги кунга қадар рухсатнома олинмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиниш учун Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасидан керакли жиҳозлаш таъминлашни сўраганлиги, аммо керакли жиҳозлар етказиб берилмаганлиги сабабли рухсатнома олмаганлиги ва жаримани тўлашга молиявий имкони йўқлигини инобатга олиб, даъвони рад қилишни сўрашди. Прокурор даъво аризани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида судга фикр берди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг 2025 йил 26 сентябрдаги 03/03-340-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг фаолиятида радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан 2025 йил 30 сентябрь куни текшириш ўтказилган. Жавобгар томонидан текшириш асоси ва уни ўтказиш тартиби бузилмаган ҳамда текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар унга тилхат орқали таништирилган. Текширишда жавобгар томонидан қонунчилик талабига кўра 1 дона рентген ускунасидан рухсатнома олмасдан олмасдан ноқонуний ишлатиб келганлигини ҳолати аниқланган. Текшириш натижаси юзасидан 2025 йил 30 сентябрь куни далолатнома тузилиб, жавобгар раҳбари томонидан эътирозсиз имзоланган. Шунга кўра даъвогарнинг 2025 йил 7 октябрдаги JQ-03/03/107-сонли қарори билан жавобгарга нисбатан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун (матнда Қонун деб юритилади)нинг 4-иловаси, II бўлим, 96-бандига асосан рухсат этиш хусусиятига эга фаолиятни рухсатсиз олиб борганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 (бир юз эллик) баравари миқдорида, яъни (412.000 х 150) 61.800.000 сўм жарима солинган ва ушбу жарима суммасини бир ой муддатда тўлаш ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ, жавобгар қарор нусхасини олган бўлсада, жарима суммасини белгиланган муддатда ихтиёрий равишда тўламаган. Қонуннинг 2-иловасида амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиниши, рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар этиб Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгиланган. Қонуннинг 52-моддасининг иккинчи қисмига кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади: фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан шуғулланиш; лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш; хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилиши тўғрисида ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш. Жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Қонун 56-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. 2 Қонун 4-иловасининг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари белгиланган бўлиб, рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олинмаганлиги учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараварини ташкил қилади. Жавобгар томонидан ўзига тегишли рентген ускуналаридан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан фаолияти кўрсатиб келганлиги ҳуқуқбузарлик ҳолати иш ҳужжатларидаги текшириш далолатномаси, жарима солиш тўғрисидаги қарор, маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор, далолатномалар ва тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд жавобгар вакилларининг суд мажлисида келтирган важлари билан қўшилмайди. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 61.800.000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ***дан республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова 3