Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/23043 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Тигргойпе! М1В
Source ID fce684cb-0ee4-44ef-bdab-7ea2667b9986 Claim ID PDF Hash 5dc4eacb653376d6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
судларнинг эътибори ФК 539-моддаси судларнинг эътибори ФК 539 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 554-моддаси ФКнинг 554 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 437 символов
Фарғона шаҳар 2025 йил 8 январь ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2501/23043-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев, даъвогар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш Дирекциясининг жавобгар «Тигргойпе! М1В» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 3 835 169,80 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб қуйидагиларни, аниқлади: Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, «Тигргойпе! М1В» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 556 779,87 сўм асосий қарз, 1 278 389,93 сўм пеня ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юрититттга. қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси (“Ижарага берувчи”) билан «Тигргойше! МТВ» масъулияти чекланган жамияти (“Ижарага олувчи”) ўртасида 2025 йил 3 январь кунги 574/25-сонли ер участкасини ёки бино-иншоотларни ижарага бериш юзасидан шартнома тузилган. Мазкур шартнома асосида объект жавобгарга топшириш-қабул қилиш далолатномасига мувофиқ топширилган. Жавобгар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган ижара тўловлари белгиланган муддатларда тўланмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 2 556 779,87 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 4-банди, иккинчи хатбошисига кўра, судларнинг эътибори ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига қаратилсин. Бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва иншоотларнинг ижара шартномалари бу қоидадан истисно ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ФКнинг 554-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақ ижарага берувчи кўрган зарарни қопламаган тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 556 779,87 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлиги учун шартноманинг 4.1.-бандига асосан кечиктирилган тўлов кунлари учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида лекин, 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда 1 278 389,93 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини ҳамда муддати ўтган қарздорликни ўз муддатида ундириш чораларини кўрмаганликда, даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга олиб, пеня суммасини 483 517 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 2 556 779,87 сўм асосий қарз, 483 517 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОРҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси фойдасига жавобгар «Тигргойпе! МТВ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 556 779,87 сўм асосий қарз, 483 517 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, жами 3 493 496,87 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Т.Маматожиев