← Назад
Решение #2825260 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуни | 155 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2532-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 8 январь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков
раислигида, И.Шавкатбековнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи- “N mun Di r” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор- “Kh nt
gr s rvis”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи
вакили Ш.Турдиев (2025 йил 28 августдаги ишончнома), қарздор вакили –
М.Исроилов (2025 йил 15 октябрдаги ишончнома), Х.Обидов (2025 йил 29
октябрдаги 28-сонли ордер) иштирокида, қарздор муваққат бошқарувчисиС.Назарқулов (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) қатнашувида, Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“N mun -Di r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор- “Kh nt
gr s rvis” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликка оид
иш қўзғатилган ва кузатув тартиб таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчи
сифатида С.Назарқулов тайинланган.
Суд мажлисида аризачи вакили ўз кўрсатмасида- аризадаги важларни
такрорлаб, қарздор ҳозирги кунга қадар хам қарздорликни тўламаганлиги
сабабли тўловга қобилятисиз деб топиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида қарздор вакили М.Исроилов ўз кўрсатмасидааризачининг ариза талабларини тан олишини, эътирози йўқ эканлигини,
қарздорликни тўлаш чоралари кўраётганлигини, бироқ қарздорликни тўлаш
учун жамият балансида маблағлар мавжуд эмаслигини маълум қилиб, тез
кунларда тўлаб беришин маълум қилиб, ишни кейинга қолдириб туришни
сўраган.
Суд мажлисида қарздор вакили Х.Обидов ўз кўрсатмасида- аризачининг
аризаси асоссиз эканлигини, қарздор қишлоқ ҳўжалиги билан фаолият
юритувчи корхона эканлигини, жамият фақатгина Вазирлар Махкамасининг
733-сонли қарори асосида тугатилиши лозимлигини, жамиятни тўловга
қобилиятсиз деб топиш учун Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигининг комиссия
хулосаси олиш лозимлигини билдириб, фикрнома тақдим этиб, аризани рад
этишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган муваққат бошқарувчиси
кўрсатув бериб, қарздорга нисбатан кузатув ишлари олиб борилганлигини,
кредиторлар талаблари реестри тузилганлигини, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўради.
Суд, қарздор ва муваққат бошқарувчисининг кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабларини
асосли деб топиб, қаноатлантиришни, суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун
(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)и 7-моддасига асосан қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Kh nt
gr s rvis” масъулияти
чекланган жамияти Қўрғонтепа тумани Давлат хизматлари марказидан
2017 йил 18 декабрда 559662-сон реестр рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган. Солиқ тўловчи сифатида идентификация рақами(СТИР) 305177954
этиб белгиланган. Таъсис ҳужжатига кўра, жамиятнинг юридик манзили
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қўрғонтепа ҚФЙ деб кўрсатилган.
Жамият таъсисчиси “Kh nt -gr u ” масъулияти чекланган жамияти (100%) ва
раҳбари Йўлдашев Зафарбек Абдирайимович ҳисобланади.
Иш ҳужжатлари ва муваққат бошқарувчисининг 2025 йил 15 октябрдаги
25/29/28-сонли ҳисоботига қараганда, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 23 апрелдаги 4-1001-2406/10557-сонли ҳал қилув қарори
билан қарздордан аризачи фойдасига 822 250 000 сўм асосий қарз, 124 000 000
сўм пеня ундирилган.
Мазкур 4-1001-2406/10557-сонли иқтисодий иш бўйича суд ҳужжатининг
ижроси қарздор томонидан тўлиқ бартараф қилинмаганлиги натижасида
946 250 000 сўм қарздорлик қолган.
Кузатув давомида қарздорнинг молиявий ҳолати таҳлил қилинганида, 2025
йил 1 сентябрь холатига қарздорга тегишли 115 та етказиб берувчи хар хил
турдаги хизматлар кўрсатган корхоналардан жами 21 450 944 872 сўм кредитор
қарздорлиги, банкдан 113 272 192 700 сўм кредит қарздорлиги, 82 та
корхонадан жами 21 438 340 418 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги, жамият
балансида 345 дона соз ҳолатда бўлган хар хил русумдаги агро техника
воситалари 43 дона автотранспорт воситалари, 5 575 405 та оддий акциялари,
кўчмас мулклари шунингдек қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган жами
5 986,93 гектар ер майдонлари мавжудлиги шундан экин майдони 5 607,49
гектарни ташкил этиши аниқланган.
Аризачи, ўз аризасида мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорликни
ундиришнинг имкони бўлмаганлигини, қарздорлик тўланмаган муддат 14 ой
муддатни ташкил этиши, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлиги важлари билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топишни сўраб судга мурожаат
қилган.
Қонуннинг 5-моддасига асосан, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 37-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Муваққат бошқарувчисининг ҳисоботига кўра, қарздорнинг 2024 йил
якуни бўйича жами активлар миқдори 325 548 989 сўмни, мажбуриятлари эса
414 087 489 сўмни ташкил этиб, қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжуд эканлиги аниқланган.
Башарти, Қонуннинг 86-моддаси учинчи қисмига кўра, муваққат
бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи
тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари
мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида.
Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг тўловга
қобилиятлилик коэффиценти -3,05 га тенг бўлиб, 1,25 дан паст эканлигини
чунки тўловга қобилиятлилик коэффиценти 1,25 дан паст бўлган тақдирдагина
жамият тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилишини, бу билан молиявий
тахлил натижаси бўйича жамият 2024 йил якуни холатига тўловга қобилиятсиз
ҳисобланаши ҳақида хулоса тақдим этган.
Шунингдек, 2025 йил 11 декабрь холатига кредиторлар реестрига
киритилган иккинчи навбат тўловлардан, аризачидан 946 284 000 сўм, “St s rvis
kurg n” масъулияти чекланган жамиятидан 19 537 500 сўм жами 965 821 500
сўм миқдорида кредитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган ва кредиторлар
олдидаги қарздорликлари баратаф этилмаган.
Қонуннинг 17-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига кўра,
овозга қўйилган масалалар бўйича кредиторлар йиғилишининг қарорлари
йиғилишда ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик
овози билан қабул қилинади.
Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир кредитор кредиторлар йиғилиши
ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра умумий кредиторлик қарзидаги ўз
улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.
Кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга
бўлган барча кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилади:
келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;
суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш,
уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги
илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш
тўғрисидаги қарор;
суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш
тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор.
Иш ҳужжатларига кўра, кредиторларнинг 2025 йил 14 октябрдаги
йиғилишида ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик
овози билан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш
тўғрисидаги қарор қабул қилинган.
Шунга кўра, Қонун талабларидан келиб чиқиб, аризада келтирилган
асослар қарздорни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш
юритишни бошлашга асос бўлиши, қарздор тўловга қобилятсиз эканлиги
ишдаги кузатув ҳисоботи ва унга илова ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд аризачининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризасини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топади.
Кредиторларнинг умумий йиғилишида қарздорни тугатишга доир иш
юритиш учун тугатиш бошқарувчи сифатида Назарқулов Санжар Бегжонович
номзоди тавсия қилинган.
Юқорида қайд қилинганларга кўра суд, қарздорнинг мажбурий тўловлар
бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш
юритиш таомилини қўллашни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Назарқулов
Санжар Бегжонович тайинлашни, суд харажатларини қарздор ҳисобидан
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 17, 37, 86, 140, -моддаларини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170, 118, 186, -моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“N mun -Di r”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
“Kh nt
gr s rvis” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз
деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздорга нисбатан қўлланилган кузатув таомили тугатилсин.
“Kh nt
gr s rvis” масъулияти чекланган жамиятида тугатишга доир иш
юритиш муддати 2027 йил 7 январь кунига қадар этиб белгилансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Назарқулов Санжар Бегжонович
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида иш юритиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари” да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга
белгиланган тартибда тақдим қилиш;
-тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда
олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб
бориш, 2027 йил 7 январь кунига қадар эса тугатиш доир иш юритишни
тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши
мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига қарздорни банкрот деб топилганлиги
тўғрисида расмий матбуотда 10 кун ичида эълон бериш вазифаси юклансин.
“Kh nt
gr s rvis” масъулияти чекланган жамияти хисобидан:
“N mun -Di r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига 1 236 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати:
Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари
ундирилсин ҳамда дарҳол ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
Н.М.Ахматбеков