Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/23002 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d2084f99-fe21-4f06-9c50-a1bf85fce36b Claim ID PDF Hash 928767e8c58f681c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 063 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 8 январь 4-1501-2501/23002-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Р.Рахимов иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Фарғона вилояти ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан жами 23 336 105,69 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган қарзи 14 400 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 5 039 827,20 сўм, муддати ўтган кредит фоизи учун ҳисобланган пенядан 3 896 278,49 сўм, жами 23 336 105,69 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича қисман тўловларни амалга оширганлиги сабабли даъвони тўланмаган қисмини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ХХХ Фарғона банк хизматлари офиси билан ХХХ ўртасида 2025 йил 17 апрель кунги 22/04-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 100 000 000 сўм миқдорида, 2025 йил 17 апрелдан 2027 йил 11 апрелгача бўлган муддатга, йиллик 28 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4.-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. Ушбу Пленум қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан муддати ўтган қарзи 14 400 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 5 039 827,20 сўмни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 08.01.2026 йил кунги маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиши натижасида, жавобгарнинг муддати ўтган қарзи 10 193 600 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 956 042,92 сўм кредит қарздорлиги мавжудлиги билдирилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан муддати ўтган қарзи 10 193 600 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 956 042,92 сўм қисмини қаноатлантиришни ва қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.4.-бандига мувофиқ, жавобгардан муддати ўтган кредит фоизи учун ҳисобланган пенядан 3 896 278,49 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 3 896 278,49 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этитттга. ҳақли. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, талаб қилинган пеняни 1 948 140 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан муддати ўтган қарзи 10 193 600 сўм, муддати ўтган фоиз 4 956 042,92 сўм, муддати ўтган кредит фоизи учун ҳисобланган пеня 1 948 140 сўм, тўланган 41 200 сўм почта харажати ва жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 466 722,11 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОРҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан муддати ўтган қарзи 10 193 600 сўм, муддати ўтган фоиз 4 956 042,92 сўм, муддати ўтган кредит фоизи учун ҳисобланган пеня 1 948 140 сўм, тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 466 722,11 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев