Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2501/7607 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c3d831a6-eece-4dea-8867-3b7a90930f1e Claim ID PDF Hash 04bde09443ccd046... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 38 code_article
ра ушбу Кодекс 36-моддаси ра ушбу Кодекс 36 code_article
бандида Ер кодекси 36-моддаси бандида Ер кодекси 36 code_article
илиш масаласи Ер кодексининг 38-моддаси илиш масаласи Ер кодекси 38 code_article
тисодий процессуал кодекси 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
шунингдек ушбу Кодекснинг 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
тисодий процессуал кодекси 276-моддаси тисодий процессуал кодекси 276 code_article
тисодий процессуал кодекси 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
тисодий процессуал кодекси 279-моддаси тисодий процессуал кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 13 894 символов
4-1801-2501/7607-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Ибрагимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 8 январь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судья М.Бозоровнинг раислигида, судьялар Н.Хўжақулов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, вилоят прокурорининг бўлим прокурори – Ж.Абдуллаев, даъвогардан вакил – О.Қаршиев (2025 йил 15 сентябрдаги рақамсиз ишончнома асосида), жавобгардан адвокат – Б.Сафаров (2024 йил 25 июндаги 13-сонли ордер асосида), Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасидан вакил – У.Холматов (2026 йил 7 январдаги 58-сонли ишончнома асосида), Қарши шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимидан вакил – Ж.Нематуллаев (2026 йил 8 январдаги 01/3-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – Қарши шаҳар ҳокимлигининг, жавобгар - “ GR V ST NIY S D” МЧЖга нисбатан Қарши шаҳар, Қарши-Нишон йўли 1-км., “Батош” МФЙ ҳудудидан “Gidr nik issiq n ” қуриш учун ажратилган 1,64 гектар ер майдонининг фойдаланмасдан бўш турган 0,84 гектар қисмини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Қарши шаҳар ҳокимлиги судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ GR V ST NIY S D” МЧЖга нисбатан Қарши шаҳар, ҚаршиНишон йўли 1-км., “Батош” МФЙ ҳудудидан “Gidr nik issiq n ” қуриш учун ажратилган 1,64 гектар ер майдонининг фойдаланмасдан бўш турган 0,84 гектар қисмини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга тегишли Қарши шаҳар, Қарши-Нишон йўли 1-км.даги “Батош” МФЙ ҳудудидан “Гидропоник иссиқхона” қуриш учун ажратилган 1,64 гектар ер майдонининг фойдаланмасдан бўш турган 0,84 гектар қисми олиб қўйилиши ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 8.240.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан жавобгар апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъвогар даъвосидан воз кечганлиги сабабли иқтисодий ишни кўрмасдан қолдиришни сўраган. Жавобгарнинг апелляция тартибидаги шикоятида даъвогар даъво талабидан воз кечиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганлиги, ишда иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъвосини рад қилишни сўраганлиги, суд томонидан даъвогарнинг процессуал ҳуқуқлари бузилганлиги, процессуал қонунчиликда даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунга қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақлилиги белгиланганлиги, Ер кодексига асосан туман (шаҳар) ҳокимликлари фақатгина ерни олиб қўйиш ҳақидаги даъво талаби билан чиқиши, Кадастр агентлиги эса ерга бўлган эгалик ҳуқуқини бекор қилиш ҳақида даъво қилиши мумкинлиги, 0,84 гектар ер майдонида ташкил этилган иссиқхонанинг ажралмас қисми бўлмиш ҳовуз майдони, ишчилар ётоқхонаси, иссиқхона учун махсус сув станциялари, иситиш тизимлари, ёритиш ва ҳаво нормаллаштирувчи техник жиҳозлар учун жой қилинганлиги инобатга олинмаганлиги, ушбу қулайликларсиз иссиқхонадан фойдаланиб бўлмаслиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида жавобгар адвокати иштирок этиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, ўтказилган мониторинг жараёнида жавобгар томонидан 1,64 гектар ер майдоннинг 0,80 гектар қисмида иссиқхона ташкил этилганлиги, қолган 0,84 гектар қисмида эса иссиқхона ташкил этилмаганлигини, шунингдек Қарши шаҳар ҳокимининг қарорида “Гидропоник иссиқхона” ташкил этиш мақсадида ер майдони ажратилиши қайд этилганлигини маълум қилиб, ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли таризда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 274-моддасининг тўртинчи қисмида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларин ҳамда прокурорнинг ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, апелляция шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақлилиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2020 йил 16 июндаги Q-1222/06-сонли қарори билан “ GR V ST NIY S D” МЧЖга Қарши шаҳар, “Батош” МФЙ, Қарши-Нишон йўли 1-км.дан 1,64 гектар ер майдонига замонавий “Гидропоник иссиқхона” ташкил этишга рухсат берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармоннинг ижросини таъминлаш юзасидан кадаст агентлиги Қарши шаҳар бўлими томонидан Қарши шаҳар ҳудудида ерлардан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ер майдонларининг ноқонуний эгалланишини олдини олиш юзасидан мониторинг ўтказилган. Ўтказилган мониторинг жараёнида жавобгар томонидан 1,64 гектар ер майдоннинг 0,80 гектар қисмида иссиқхона ташкил этилганлиги, қолган 0,84 гектар қисмида эса иссиқхона ташкил этилмаганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Қарши шаҳар бўлими ходимлари томонидан 2025 йил 12 июнда далолатнома расмийлаштирилган. Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан жавобгарга ердан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўтказилган мониторинг текширув натижалари 2025 йил 12 июнь куни 1968-сонли огоҳлантириш хати орқали юборилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг еттинчи бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддасининг биринчи қисмига кўра ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво ариза киритади. Ер участкасини берган орган, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги қарорининг 24-бандида Ер кодекси 36-моддасининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиш масаласи Ер кодексининг 38-моддасига мувофиқ, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органининг ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантиргандан кейин туман (шаҳар) ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида киритилган тақдимномаси асосида туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер майдонини олиб қўйиш ҳақидаги даъво аризасига биноан суд тартибида ҳал этилишини инобатга олишлари лозимлиги тўғрисида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 73-моддасининг учинчи қисмида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраёттган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийлиги белгиланган. Қарши шаҳар прокуратураси Қарши туманлараро маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, Қарши шаҳар ҳокимининг ““ GR V ST NIY S D” МЧЖга Қарши шаҳар, “Батош” МФЙ, Қарши-Нишон йўли 1-км.дан 1,64 гектар ер майдонига замонавий “Гидропоник иссиқхона” ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 16 июндаги Q-1222/06-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Қарши туманлараро маъмурий суднинг 2025 йил 17 ноябрдаги 5-18012506/1700-сонли ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, Қарши шаҳар ҳокимининг 2020 йил 16 июндаги Q-1222/06-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида суд процессида даъвогар вакили томонидан даъво талабидан воз кечиш ҳақида ариза берилганлиги, бироқ суд томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келинганлиги тўғрисида важ келтирилган. Аниқланишича, даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат қилиб, унда даъвогар раҳбари томонидан берилган кафолат хатига асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг биринчи қисмида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, шунингдек ушбу Кодекснинг 110-моддасида эса иш юритишни тугатиш асослари белгиланган. Бироқ даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган ариза иқтисодий иш бўйича иш қўзғатишга асос бўлган даъво аризани кўрмасдан қолдиришга ёки иш юритишни тугатишга асос бўлмайди. Шу сабабли биринчи инстанция суди ишни мазмунан кўриб чиқиш тўғрисида асосли хулосага келган. Баён қилинганларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво талабларини қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 276-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 279-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги қарорининг 24-бандини учинчи хат бошида агар судга ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби билан бирга ер участкасини олиб қўйиш талаби қўйилган бўлса, ҳар иккала талаб алоҳида номулкий талаб ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278, 279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: жавобгар - “ GR V ST NIY S D” МЧЖнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилсин. Жавобгар - “ GR V ST NIY S D” МЧЖ ҳисобидан: Республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор асосида ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М.Бозоров ҳайъат аъзолари Н.Хўжақулов Л.Абдуллаев