Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2875 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1820a101-ff1c-4598-afce-0b0cfefe0c6d Claim ID PDF Hash 6fa95fb67dd4b03c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик Кодексининг 477-моддаси аролик Кодекси 477 code_article
аролик Кодексининг 333-моддаси аролик Кодекси 333 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2875-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 8 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Асака тумани прокуратураси даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар“ hugun light” масъулияти чекланган жамиятидан электр энергиясидан бўлган 87 298 308,28 сўм асосий қарз, 51 522 469,75 сўм пеня, жами 138 820 778,03 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, Андижон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Алимов, даъвогар вакили- Р.Қосимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар раҳбари- Ф.Нуралиев (ҳайдовчилик гувоҳномаси асосида)нинг қатнашувида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Асака тумани прокуратураси (матнда “аризачи” деб юритилади) “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ hugun light” масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан электр энергиясидан бўлган 87 298 308,28 сўм асосий қарз, 51 522 469,75 сўм пеня, жами 138 820 778,03 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор даъвогар манфаатини ҳимоя қилиб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаш ҳақида фикр билдирди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам қарзи мавжудлигини билдириб, даъвонинг пеня қисмини жамиятнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда камайтириб беришни сўради. Суд, прокурор фикрини, даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти Асака шаҳар электр таъминоти корхонаси ва “ hugun light” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 4 январь санасида №431584-сонли юридик шахслар учун энергия таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган электр энергия учун 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 87 298 308,28 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга талабнома юборган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли Асака туман прокуратураси даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган 87 298 308,28 сўм асосий қарз, 51 522 469,75 сўм пеня, жами 138 820 778,03 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра (Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби иш ҳужжатига илова қилинган солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактура, даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг кўрсатувлари билан ўз исботини топади ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар етказиб берилган электр энергиясидан бўлган қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун 51 522 469,75 сўм пеня ҳисоблаб, уни жавобгардан ундиришни сўраган. Истеъмолчи билан тузилган шартноманинг 3.12-бандининг 4-қисмида “Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган хар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1% миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0.2% миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50% ошмаслиги лозим” деб белгилаб ўтилган. ФК 263-моддаси биринчи қисмига кўра, Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шу асосга кўра даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талаби ҳам асослидир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” (Матнда кейинги ўринда пленум қарори деб аталади)ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Пленум қарорининг 2-бандида: “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”. Шунга кўра суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пеняни тўлиқ қўллаш жамиятнинг иқтисодий ночор холатига олиб келиш мумкинлигини инобатга олиб, тақдим этилган пеня ҳисоб-китобини ўрганиб, неустойка ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 700 000 сўм пеня ундиришни, пеня талабини қолган қисмини рад этишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари асосли эканлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига ҳисобланган 2 776 415,56 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Асака туман прокуратурасининг даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар- “ hugun light” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига электр энергиясидан бўлган 87 298 308,28 сўм асосий қарз, 7 700 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қанатлантириш рад этилсин. Жавобгар- “ hugun light” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 776 415,56 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи судья Б.О.Сатвалдиев