Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9493 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 19107b90-2d11-4150-93fd-5415c1c68a91 Claim ID PDF Hash ee59ad1d6faf5fb1... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ининг 1-моддаси ининг 1 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9493-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.ахмадуллаев (2026 йил 5 январдаги 01/67-02-05-34/2-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг, жавобгар « shin str it l ndij n” хусусий корхонасидан 20 076 756,7 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, « shin str it l ndij n” хусусий корхонаси (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 20 076 756,7 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили - меҳнатда майибланган ва касб касаллигига чалинган фуқарога ногиронлик пенсияси тўлаб келинаётганлиги, амалдаги тартибга асосан тўланган ногиронлик пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига жавобгар томонидан иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан харажатлар қоплаб турилиши лозимлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра, даъвони 13 348 270,43 сўм қисми бўйича иш юритишни тугатишни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъво аризасида қайд қилинишича, жавобгар корхонада ишлаган фуқаролар меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида меҳнатда майибланиб, ногирони деб тан олинганлиги. Ушбу фуқароларга меҳнатда майибланиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молиявазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобидан пенсия тайинланиб, қарздорлик миқдори 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 20 076 756,7 сўмни ташкил қилган ва даъвогар томонидан тўлаб берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган ҳолда қарздорликни тўламаган. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун (кейинги матнларда Қонун деб юритилади)ининг 1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар. Қонуннинг 66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молиявазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молиявазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молиявазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молиявазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3,4,7-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Ходим меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини ҳар хил иш берувчиларда йўқотган тақдирда ҳар бир иш берувчи маблағларни солидар тартибда қоплайди. Агар меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини бирламчи аниқлашда (биринчи иш берувчида) ногиронлик гуруҳи белгиланмаган бўлиб, кейинчалик эса янги олинган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси ногиронлик гуруҳини белгилаш билан бирга оширилган бўлса, пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш ногиронлик гуруҳи қайси иш берувчи даврида белгиланган бўлса, шу иш берувчи томонидан амалга оширилади. Аммо, иш ҳужжатлари ва тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларига кўра, даъвогар даъво аризани тайинлаш жараёнида меҳнатда майибланган фуқаролар бўйича тегишли маълумотлар қайд этилмаганлиги, фуқароларнинг меҳнатда майибланганлик бўйича тегишли тиббий хулосалар ва маълумотлар даъво аризага киритилмаганлиги ва ушбу хужжатлар даъво аризага илова қилинмаганлиги аниқланди, судга асослантирилмаган даъво аризани тақдим этган. Суд мажлисида аниқланишича, даъвогар томонидан 2017 йилда мазкур низо юзасидан Андижон вилоят Хўжалик судига даъво ариза тақдим этилганлиги ва суднинг 2017 йил 1 феврал кунги ҳал қилув қарорига билан даъво рад этилган. Шунингдек, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 февралдаги 4-1701-2501/135-сонли ҳал қилув қарори билан ҳам даъвогарнинг жавобгардан 13 348 270,48 сўм ундириш талабини қаноатлантриш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. ИПК 110-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади. Шу сабабли суд, даъвонинг 13 348 270,43 сўм ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Даъвонинг 6 728 486,27 сўм қисми бўйича эса қарздорлик жавобгарнинг меҳнатда майибланган қайси ходимига нисбатан ҳисобланганлиги ҳамда ходимнинг мехнатда майибланганлигини тасдиқловчи тиббий хулосалар ва ходимга тўланган пенсия тўловларини тасдиқловчи хужжатлар, қарздорлик қайси даврлар учун ҳисобланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноалантиришни рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлананган почта ҳаражатини зиммасида қолдиришни, даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабаби давлат божи ундирмасликни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47, 66-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179,186моддаларига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талабидаги даъвонинг 13 348 270,43 сўм ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.ахмадуллаев (2026 йил 5 январдаги 01/67-02-05-34/2-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг, жавобгар « shin str it l ndij n” хусусий корхонасидан 20 076 756,7 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талабидаги даъвонинг 13 348 270,43 сўм ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов