Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1340 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b26e9260-d326-4b72-839c-f32856b33554 Claim ID PDF Hash 8ffe28f5a1441d2d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1340-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 8 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбековнинг раислигида, И.Шавкатбековнинг суд мажлиси котиблигида, Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар“Univ rs l gr lit lus” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар- “X `j b d F z- ” масъулияти чекланган жамиятидан 527 685 160 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишини, кенгаш вакили- Ф.Насриддинов (2025 йил 25 мартдаги 3-сонли ишончнома), даъвогар раҳбари- Х.Содиқов (шахсини тасдиқловчи ҳужжат)лар иштирокида, Андижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакили И.Алиев (2025 йил 4 декабрдаги 01/05-685-сонли ишончнома), Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси вакили А.Абдуқодиров (2025 йил 4 декабрдаги 475-сонли ишончнома)ларнинг қатнашувида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда “кенгаш” деб юритилади) “Univ rs l gr lit lus” фермер хўжалиги манфаатида (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “X `j b d F z- ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 527 685 160 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Суд мажлисида Кенгаш вакили ва фермер хўжалиги раҳбари бир хил мазмунда кўрсатма бериб, шартномага асосан жавобгар томонидан Xin Lu Zh ng 52 навли 3 генлик сариқ ва оқ қопларда уруғлик чигити етказиб берилганлигини, бироқ сариқ қоплардаги уруғлик чигити униб чиққан бўлсада, бегона ўтлардан ҳимоялаш мақсадида белгиланган тартибда гулифосфарт гербицидини гектарига 3 кг.дан сепган вақтида униб чиққан ғўза кўчатлари ўсишдан тўхтаб, қуриб қолганлигини, натижада хўжалик зарар кўрганлигини, ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлигини, агротехника ишларини белгиланган тартибда амалга оширганлигини, хатога йўл қўймаганлигини, ғўза кўчатлари қуриб қолган 13 гектар ер майдонига мажбуран макка бошоқли дон ўсимлигини экишга мажбур бўлганини билдиришиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатув бериб, ўз кўрсатмасидадаъвогарнинг даъво талабларига эътироз билдириб, даъвогар чигитни эккандан сўнг, униб чиққан ғўза кўчатларини парвариш қилишда агротехника ишларини нотўғри амалга оширганлигини чунки бошқа фермер хўжаликлари хам ҳудди шу турдаги чигитни пахта экин майдонларига экканликларини, уларда мазкур навли уруғлик чигити униб чиққиб, пахта хом ашёси етиштирилганлигини, хеч кимда эътироз бўлмаганини бундан ташқари, уруғлик чигити давлатимизга Хитойдан импорт қилиниб, олиб кирилишида барча текширувлардан ўтказилиб, ижобий хулосалар олинганлигини, давлат стантартларига жавоб беришини шунингдек Хитойлик мутахассислар келишиб, уруғни экиш ва уни етиштиришга доир агротехника ишларини қандай қилиш лозимлиги ҳақида барча фермер хўжаликларига тушунтиришлар бериб ўтганлигини, мазкур холатда жавобгарнинг айби йўқлигини, даъвогар 13 гектар ер майдонидан пахта хом ашёси олмаган бўлсада бироқ келишувга асосан макка экиб етиштириб олганлигини бу билан даъвогар фойдани бой бермаганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Ишга Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасидан, Андижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасидан, Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясидан ҳамда ЎзРФА Геномика ва биоинформатика марказидан мутахассислар жалб қилинган. Суд мажлисида Андижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакили мутахассис кўрсатув бериб, ўз кўрсатмасида, даъвогар 13 гектар ер майдонидан белгиланган тартибда пахта етиштириб сотганида харажатлардан ташқари, давлат томонидан бериладиган субсидияни қўшиб ҳисоблаганда жами 87 648 000 сўм фойда олиши мумкинлигини билдириб, судга маълумот тақдим этди. Дастлабки суд мажлисида Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси вакили мутахассис кўрсатув бериб, ўз кўрсатмасида, 2025 йил 16 январда “1-Агро береке” масъулияти чекланган жамиятига 25120001630сонли Xin Lu Zh ng 52 навларни Хитойдан давлатимизга олиб киришда карантин рухсатномаси расмийлаштирилганлигини, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг марказий фитосанитария лабораторияси томонидан ижобий хулосалар берилиб, реализация қилишга рухсат берилганлигини, мазкур уруғликни гени, унувчанли ва сифати бўйича Тошкент Геномика ва институти ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси томонидан хулосалар тақдим этилганлигини билдириб, маълумот ҳамда карантин рухсатномаларини тақдим этди. Суд мажлисида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасидан ҳамда ЎзРФА Геномика ва биоинформатика марказидан мутахассислар иштирок этмаган бўлсада, судга билдирги ва хулосаларни тақдим этган. Суд, суд мажлиси иштирокчиларининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ва такдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 19 февралда пахтахом ашёсини етказиб бериш бўйича 47737-сонли, 2025 йил 25 мартда пахтахом ашёсини етказиб бериш бўйича 79978-сонли Фючерс шартномалари тузилган. Шартномаларнинг 2.1 бандларига кўра, даъвогар 47737-сонли шартнома бўйича 18 153 кг 140 141 160 сўмлик ҳамда 47737-сонли шартнома бўйича 72 626 кг 560 672 720 сўмлик жами 90 779 кг 700 813 880-сўмлик пахта хом ашёсини етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 3.2 бандига кўра, жавобгар шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотини қабул қилинган кундан бошлаб, 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31-декабрга қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш белгиланган. Ушбу шартномага асосан жавобгар фермер хўжалигига маҳсулот учун тўлов мақсадида жами 48 749 997,12 сўмлик 650 кг уруғлик чигити етказиб берган. Мазкур уруғлик чигити жавобгардан олинган. Шунингдек, фермер хўжалиги жавобгардан 650 кг уруғлик чигитини олганлиги бўйича тарафлар ўртасида 2025 йил 24 апрелдаги 25-сонли (15 000 000 сўмлик 200 кг), 2025 йил 23 майдаги 4-сонли (33 749 997,12 сўмлик 450 кг) ҳисобварақ-фактуралар билан тасдикланган. Иш ҳужжатларидаги, Избоскан тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими, “Агроинспекция” туман бўлими, туман ўсимликларни карантини ва ҳимояси бўлими масъул ходимлари ҳамда даъвогар ўртасида тузилган 2025 йил 18 июндаги далолатномага кўра, даъвогар жавобгардан олинган 650 кг уруғлик чигитини ўзининг 26,6 гектар ер майдонига экиб, экиш ишларини 2025 йил 67 апрель кунларида якунлаган. Бироқ, даъвогар томонидан 26,6 гектар ер майдонининг 13 гектар қисмига экилган Xin Lu Zh ng 52 навли 3 генлик сариқ қоплардаги уруғлик чигитлари униб чиққан бўлсада, бегона ўтлардан ҳимоялаш мақсадида гулифосфарт гербицидини сепган вақтида униб чиққан ғўза кўчатлари ўсишдан тўхтаб, қуриб қолганлиги, натижада хўжалик зарар кўрганлиги маълум бўлди. Далолатнома тузиш вақтида жавобгарни хабардор қилишган, лекин ҳолатни ўрганиш бўйича жавобгар вакиллари жойига етиб келмаган. Бироқ, даъвогар ва жавобгар ўртасида фючерс олди-сотди шартномаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қўшимча келишувга кўра, даъвогар томонидан етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулот миқдори ва қиймати 22 426 кг жами 173 128 720 сўмга туширилган. Шунга кўра, даъвогар жавобгардан сотиб олинган уруғлик чигитлар яроқсиз бўлганлиги сабабли фермер хўжалиги зарар кўрганлигини маълум қилиб, ушбу зарарни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборган. Бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 527 685 160 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Қуйидагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгардан 527 685 160 сўм бой берилган фойдани ундириш ҳақидаги даъво талаби билан келишмайди: Иш ҳужжатларидаги мавжуд далиллар ҳамда суд мажлиси иштирокчиларининг кўрсатувлари билан маълум бўлдики, фермер хўжалиги жавобгардан олган 48 749 997,12 сўмлик 650 кг уруғлик чигитнининг 13 гектар ер майдонига экилган 33 749 997,12 сўмлик 450 кг қисми униб чиққан бўлсада, агротехника ишларини бажариш давомида бегона ўтлардан ҳимоялаш мақсадида сепилган гулифосфарт гербицидидан зарарланиб, униб чиқишдан тўхтаб қолган. “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси судга билдирги тақдим этиб, қишлоқ хўжалиги лабаратория шароитида фақат экинбоплик сифат кўрсаткичларини тахлил қилиб, уруғлик материалларини гербисидларга чидамлилик кўрсаткичлари тахлил қилиш ваколатига кирмаслигини маълум қилган. Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси томонидан тақдим этилган 2025 йил 4 декабрдаги маълумотнома ва унга илова қилинган 2025 йил 16 январдаги Карантин рухсатномаси, 2025 йил 28 январдаги экспертиза хулосасига кўра, 2025 йил 16 январда “1-Агро береке” масъулияти чекланган жамиятига 25120001630-сонли Xin Lu Zh ng 52 навларни Хитойдан Ўзбекистон Республикасига олиб киришда карантин рухсатномаси расмийлаштирилганлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг марказий фитосанитария лабораторияси томонидан ижобий хулосалар берилиб, реализация қилишга рухсат берилганлиги, мазкур уруғликни гени, унувчанли ва сифати бўйича Тошкент Геномика ва институти ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси томонидан хулосалар тақдим этилганлиги маълум қилинган. ЎзРФА Геномика ва биоинформатика маркази томонидан тақдим этилган 2025 йил 9 апрелдаги “Ғўза навларининг уруғликлари генетик тозалигини аниқлаш бўйича ўтказилган молекулар-генетик таҳлил хулосаси”нинг 1 ва 2 иловаларига мувофиқ, нав тозалигининг куйи чегара кўрсаткичи 0,80 (80%) белгиланган бўлиб, мазкур қийматдан паст бўлган тақдирда навлар тоза ҳисобланмаслиги, Xin Lu Zh ng 52 нави(16 турдагининг барчаси) тозалигининг ўртача бирхиллик фоизи эса 95 фоизни ташкил этиб, 5 фоиз нав аралашмаси мавжудлиги, гербицид генидан 4E S S гени мавжуд бўлиб, 2E S S гени мавжуд эмаслиги ҳақида яъни, 4E S S гербицид генига чидамлик эканлиги ҳақида ижобий хулоса берилган. Бундан кўринадики, Xin Lu Zh ng 52 навли уруғлик чигитининг унувчанлик кўрсаткичи бўйича номувофиқ эканлиги ҳақида салбий хулоса берилмаган. Яъни, Xin Lu Zh ng 52 навли уруғлик чигити унувчанлик кўрсаткичи бўйича мувофиқ эканлиги ҳақида мувофиқлик сертификати берилиб, давлат стандартлари талабларига жавоб бериши маълум қилинган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 14-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Бироқ, ФКнинг 985-моддаси биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Мазкур модданинг тўртинчи қисмига кўра, зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Юқоридаги моддаларга кўра суд, даъвогар жавобгар томонидан мажбурият бузилганлиги оқибатида олмаган даромаднинг миқдорини, шунингдек, мажбурият бажармаслиги билан олинмаган даромад ўртасидаги сабабий алоқани исботлаши ҳамда, олинмаган даромадлар миқдорини ҳисоблашда одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олишни мўлжалланган даромадларнинг ҳаққонийлигини аниқлаши лозим эди, деб ҳисоблайди. Шунингдек, иш ҳужжатлардаги мавжуд экпертиза хулосалари, рухсатномалар, тарафларнинг судда берган тушунтиришлари ҳамда бошқа далиллар билан жавобгар даъвогарга давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган, Xin Lu Zh ng 52 нави(16 турдагининг барчаси) тозалигининг ўртача бирхиллик фоизи эса 95 фоизни ташкил этадиган, гербицид генидан 4E S S гени мавжуд бўлган уруғлик чигитини етказиб берганлиги ўз тасдиғини топади. Гарчанд, даъвогар жавобгарнинг ҳаракатсизлиги натижасида зарар кўрганлигини билдириб, бой берилган фойдани жавобгардан ундириш лозимлигини билдирсада, важларини етарли далиллар билан исботлаб бера олмади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3318-сон қарорининг 3-банднинг, олтинчи хатбошисида, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди, деб белгиланган. Шунга кўра, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда даъво талаби рад этилганлиги сабабли давлат божини жавобгардан ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Univ rs l gr lit lus” фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Univ rs l gr lit lus” фермер хўжалиги томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи Н.М.Ахматбеков