← Назад
Решение #2825341 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| суд ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/5011-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 8 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторов, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг, жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамиятидан 3 896 000 сўм асосий қарз ва 1 413 000 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 3 896 000 сўм асосий қарз ва 1 413 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддасига мувофиқ агар даъвонинг
баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ажрим жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво
аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис суд, ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиш тўғрисида
хулосага келди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида “Юридик шахслар
учун электр-энергияси таъминоти” тўғрисида 080510-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 478-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва
нефтьмаҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига
нисбатан энергия таъминоти шартномаси қоидалари қўлланади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар электр тармоқлари
орқали электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Хусусан, шартноманинг 3.6-бандига биноан, истеъмолчига электр
энергияси етказиб бериш, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши қайд этилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр
энергияси жавобгар томонидан истеъмол қилинган бўлса-да, бироқ тўлов ўз
вақтида тўлиқ амалга оширилмасдан, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган.
Иш ҳужжатларига илова қилинган солиштирма далолатномага кўра,
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 01.09.2025 йил ҳолатида
3 896 000 сўмни ташкил этган.
Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан
шартнома, таққослаш далолатномаси ва бошқа далиллар асосида ўз исботини
топган.
Шу сабабли суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ яъни
3 896 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 1
413 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов
муддати ўтган суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергия махсус
тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорда ҳисоблаб
ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг
50 фоизидан ошмаслиги лозим деб қайд этилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлизги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 282 600 сўм
миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 116, 118моддасига мувофиқ, давлат божи, почта харажатини тўлиқ ҳажмда жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан:
- даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
3 896 000 сўм асосий қарз, 282 600 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажати;
- давлат бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят
судига апелляция шикояти (протести) бериши, ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргандан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
А.Н.Сатторов