Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/23013 Дата решения 08.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ad79593d-2e2a-499e-a01d-ee31e51b6093 Claim ID PDF Hash 6347dfb17006b3d2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
Текст решения 5 742 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 8 январь 4-1501-2501/23013-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Д.Иминов, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили (ишончномага асосан) У.Зияевларни иштирокида, даъвогар “Фарғона ХХХ нинг жавобгар Қува ХХХ бўлимидан 117 580 607 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Фарғона ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қува ХХХ бўлими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 117 580 607 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят Молия ва иқтисодиёт бошқармаси, Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли қарздорлик тўлиқ тўланганлиги сабабли қонуний қарор қабул қилишни сўради. Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгарни бугунги кунда қарздорлиги қопланганлиги сабабли даъво аризани рад этилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгар ва учинчи шахсни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тутттунтиритттларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Қува туман электр таъминоти корхонаси билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қува тумани бўлими ўртасида 2025 йил 31 январь кунги 78-11-156-ММТМ/2025сонли электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган. шбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб турит мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Мазкур қарздорлик счёт-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 117 580 607 сўм асосий қарз ундирит талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, жавобгарнинг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан 117 580 607 сўм асосий қарз тўлиқ тўлаганлиги учун даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 2 351 612,14 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Фарғона ХХХ фойдасига жавобгар Қува ХХХи бўлими ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар Қува ХХХи бўлимидан Республика бюджетига 2 351 612,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев