← Назад
Решение #2825351 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онун | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| «б» банди ва | 14 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 994 символов
4-2003-2502/3979-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 8 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Расулов суд мажлиси котиблигида, даъвогар Бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Бухоро вилоят бошқармасининг жавобгар
“BAHOR ECO LUXE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий
қарзни ундириш тўғрисида киритилган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси Бухоро вилоят бошқармаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар “BAHOR ECO LUXE”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 27 088 736 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим нусхалари
гибрид почта хизмати орқали электрон шаклда юборилган.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади.
Бироқ, даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни унинг
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
кўрилиши мумкин.
Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, иқтисодий ишни даъвогар ва
жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарда фуқаро Ашуров
Жаҳонгир Итолмасович ишлаб келиб, иш жараёнида жароҳат олиб, вафот
этганлиги сабабли 12.12.2024 йилда корхона томонидан “Н-1” шаклдаги
далолатнома расмийлаштирилган ҳамда шунга асосан боқувчисини
йўқотганлик пенсияси тайинланган.
Даъвогар томонидан юқорида номи келтирилган марҳум фуқаронинг
турмуш ўртоғига жами 27 088 736 сўм пенсия тўлаб берилган.
Бироқ жавобгар томонидан мазкур давр мобайнида 27 088 736 сўмлик
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогар тўланган пенсия тўловини тўлаш тўғрисида талабнома билан
жавобгарга мурожаат қилиб, тўлаб берилган суммани тегишли ҳисобрақамга
тўлаб берилиши сўралган. Регресс талабнома қондирилмаган тақдирда
иқтисодий суд орқали ундирилиши тўғрисида огохлантирган.
Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, 27 088 736 сўм асосий
қарзни регресс тартибда ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг
7-моддасига кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар - 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган
тақдирда;
аёллар - 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда
эга бўладилар.
Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, боқувчисини йўқотганлик пенсиялари
қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб
топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб
бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб
топилган шахсларга тайинланади.
Қонун 66-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан
қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги боқувчисини йўқотганлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги 661-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий солиқни
тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 18-бандининг биринчи қисмига кўра,
пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига
мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тўлашга
сарфланган харажатлар Қонуннинг 66-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари
асосида қопланади.
Мазкур Низомнинг 32-бандига кўра, ходимларнинг меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги
оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва боқувчисини йўқотганлик
пенсиялари суммалари юридик шахслар томонидан мазкур пенсиялар тўланган
бутун давр учун қопланади.
Бунда харажатлар тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги
ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади. Пенсионернинг
ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари
ушбу Низомда кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағлар
юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича юридик шахслардан ундирилишини
(қопланишини) таъминлайдилар.
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъвосини
асосли деб ҳисоблайди ҳамда 27 088 736 сўм асосий қарзни ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд, суд харажатини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва республика
бюджетига 541 774,72 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб суд,
қарор
қ и л а д и:
Даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро вилоят
бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BAHOR ECO LUXE” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро вилоят бошқармаси
фойдасига 27 088 736 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “BAHOR ECO LUXE” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 541 774,72 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Жумаев