← Назад
Решение #2825382 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 178 символов
4-1804-2501/4023-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 07 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар “САХРО ГЎШТ” фермер
хўжалиги ҳисобидан 7 283 850 сўм асосий қарздорлик ва 520 983 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Оролов
(ишончномага асосан) иштирокида (жавобгар иштирокисиз), ўз биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “САХРО ГЎШТ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 283 850 сўм асосий қарздорлик ва 520 983
сўм пеня ундиришни сўраган.
Дастлаб 2025 йил 21 ноябрдаги суднинг ажрими билан соддалаштирилган
тартибда иш юритувига қабул қилинган. 2025 йил 10 декабрдаги суднинг ажрими
билан умумий иш юритиш тартибига ўтказилган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
талаблари бўйича тушунтириш бериб, жавобгар билан шартнома тузилганлигини
ва мазкур шартномага асосан истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича
қарздорлик юзага келганлигини маълум қилиб, судга мурожаат қилинганидан
сўнг ҳам жавобгар томонидан муайян тўлов амалга оширилмаганлиги
тўғрисидаги маълумотномани судга тақдим қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар судда қатнашиш учун келмади.
Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг иш бўйича
тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги
музокара фикрини тинглаб, даъво талабларини иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 1 январида тузилган
180771-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
тўғрисидаги шартномага кўра даъвогар электр энергиясини тармоқлари орқали
етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
2025 йил 1 ноябр ҳолатида тузилган солиштирма-далолатномага кўра,
жавобгарнинг даъвогар олдида 7 283 850 сўм қарздорлиги мавжудлиги
кўрсатилган.
Ушбу шартномага асосан электр-энергияси бўйича ҳисобланган 7 283 850
сўмлик қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этиш
ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздорлик ва пеняни
ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги келтирилган.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Суд муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага
қараганда, прокуратура томонидан даъвогар манфаатида судга мурожаат
қилингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шу сабабли, суд даъвонинг асосий қарздорлик ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, прокуратура даъво аризасида Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарорига асосан ҳисобланган 53 628 267 сўм
пеняни жавобгар ҳисобидан ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2004 йил
1 ноябрда қабул қилинган “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисобкитоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 511-сонли қарори 2-бандида барча юридик шахслар - электр
энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун
қонунчиликда белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ
ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги, ҳисоб-китоб ойидан кейинги
календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланиши ва тўлов муддати
ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида,
1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга
бўлган корхоналар учун эса - 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши,
жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш
ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан
ўтказиш фақат электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти
ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарзлар тўлиқ тўланган тақдирда
амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня
ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи тўланиши лозим.
Бинобарин, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 283 850 сўм асосий қарздорлик,
520 983 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 412 000
сўм ((7 283 850 сўм + 520 983 сўм) х 2%) давлат божи ундиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 468,
477-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170,
176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “САХРО ГЎШТ” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
7 283 850 сўм асосий қарздорлик, 520 983 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белигаланган тартибда ва муддатда шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов