Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2502/22648 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 25f114da-e1d6-4740-9a30-d776f08f5a8b Claim ID PDF Hash 3c61ef7ccc3bd214... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 415 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь 4-1501-2502/22648-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Рахматов (2026 йил 2 июль кунги 40-02/75-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “**********************” АТБ манфатини кўзлаб жавобгар «**********************» оилавий корхонаси ҳисобидан жами 30 557 570,15 сўм кредит қарздорлигини ва суд ҳаражатларини жавобгардан ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “**********************” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризасини киритиб, «**********************» оилавий корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 18 181 818 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 11 399 750,97 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 475 378,52 сўм пеня ва 500 622,66 сўм юқори фоизини, жами 30 557 570,15 сўм кредит қарздорлигини ва суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтиришлар бериб, суд кунига қадар 1 417 185,54 сўм муддати ўтган кредит фоизи миқдорида қисман тўловлар амалга оширилганлиги сабабли даъвони қисман қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 13 сентябрь кунги 2781-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, банк томонидан фаолият ва хизматлар соҳасини кенгайтириш мақсадида 30 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 36 ой муддатга шундан 3 ойлик имтиёзли давр билан, оргтехника ва мебел жихозларини сотиб олиш учун жами 200 000 000 сўмлик кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи томонидан шартнома шартларига мувофиқ олинган кредит ва унга юқори фоизларни банкга мазкур шартномада белгиланган муддат ва миқдорда тўлаш жадвалига мувофиқ қайтарилиши белгиланган. Шартноманинг 4.3.3-бандига кўра банк карздор томонидан кредитни қайтаршп жадвалида белгиланган миқдор хамда муддатларни бир йилда икки ва ундан ортиқ маротаба бузган холда асосий қарз ва унга хисобланган фоизлар тўланмаганда, фоизларни хамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига биноан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддасига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиббўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасига асосан жавобгар шартномада олган кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги боис 2025 йил 7 ноябрь ҳолатига 30 557 570,15 сўм қарздорлик ҳисобланган. Даъвогар даъво аризасида ушбу кредит қарздорликни ундириш талаби билан мурожаат қилган. Бироқ, даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, 2026 йил 7 январь куни ҳолатига жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилган. Шунга кўра суд, даъвогар фойдасига жавобгар «**********************» оилавий корхонаси ҳисобидан 18 181 818 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 9 982 565,43 сўм муддати ўтган фоизи, 475 378,52 сўм пеня, 500 622,66 сўм юқори фоиз ундириш лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 18 181 818 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 9 982 565,43 сўм муддати ўтган фоизи, 475 378,52 сўм пеня, 500 622,66 сўм юқори фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 611 151,40 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “**********************” АТБ фойдасига жавобгар «**********************» оилавий корхонаси ҳисобидан 18 181 818 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 9 982 565,43 сўм муддати ўтган фоизи, 475 378,52 сўм пеня, 500 622,66 сўм юқори фоиз кредит қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар «**********************» оилавий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 611 151,40 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова