← Назад
Решение #2825389 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 897 символов
-----------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 7 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар ------------ МЧЖ ҚК манфаатида жавобгар ----------- фермер хўжалиги ҳисобидан 7360000 сўм асосий қарзни ундириш
ҳақидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) даъвогар -----------МЧЖ ҚК(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси
тақдим этиб, жавобгар ------------ фермер хўжалиги(бундан буён матнда –
жавобгар) ҳисобидан 7360000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 19 декабрдаги ажрими билан ишни 2026 йил 7
январда кўриб чиқиш белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган
кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри,
далилларни ҳамда бошқа хужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи
тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ҳеч
қандай эътироз билдирилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 2034-моддасига асосан, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан
кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни
кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд
ишдаги
тўпланган
ҳужжатларни
ўрганиб,
ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларга кўра,
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил
22 февралдаги 22804-сонли, 2025 йил 24 февралдаги 22896-сонли
шартномаларга асосан 2025 йил 22 февралдаги 53520-сонли, 2025 йил 24
февралдаги 53625-сонли ҳисобварақ-фактуралар билан жами 9359999.71
сўмлик кимёвий воситалар етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан
тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 7360000 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида
жавобгар шартнома имзолангандан сўнг 5 кун ичида 100 фоизлик тўловни
амалга ошириши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар
тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи) томонидан
тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки
товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса,
етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Юқоридаги қарздорлик шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 7360000 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби асосли бўлсада, даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумотномага кўра қарздорлик қисман қоплаб берилган.
Шу сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қолган 5360000
сўм қарздорликни ундириш, даъво талабини қисман қаноатлантириш лозим
бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини, Республика бюджетига эса
412000 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади.
Суд, ИПКнинг 113,118,176,177,179,2031-2-3-4-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар ------------ МЧЖ ҚК манфаатидаги даъво
талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ------------ фермер хўжалиги ҳисобидан:
- Даъвогар ------------ МЧЖ ҚК фойдасига 5360000 сўм асосий қарз
ҳамда 41200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Мадрахимов