Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9462 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение M Tr ns si Ответчик / Подсудимый M qs dli H mk r
Source ID e9c1aad0-17ac-473d-a09a-e2e2fc4038e5 Claim ID PDF Hash 6389cb13745d7af4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9462-сонли иш судья: С.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафларнинг иштирокисиз, даъвогар «M Tr ns si ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси М.Ахмедовнинг жавобгар «M qs dli H mk r” масъулияти чекланган жамиятидан 42 966 841 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «M Tr ns si ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси М.Ахмедов (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «M qs dli H mk r” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 42 966 841 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПК 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд далилларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. 1 Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жамият Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 февралдаги 4-1001-2529/10377-сонли ҳал қилув қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, М.Ахмедов тайинланган. Тугатиш жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими томонидан даъвогар жамиятнинг фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити хулосасига кўра, бир қатор корхоналардан даъвогар жамиятга нисбатан дебитор қарздорлик мавжудлиги аниқланган. Даъвогар жамиятга хизмат кўрсатган Асакабанк АЖ бош офиси томонидан тақди этилган банк айланмасига кўра, 2023 йил 10 август ва 2023 йил 11 августда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома бўйича 618 000 000 сўм миқдорида пул маблағи ўтказиб берилганлиги, бироқ, даъвогарнинг сотиб олувчи сифатидаги ҳисоб-фактурасида қайд этилишича, жами 575 033 159 сўм миқдоридаги маҳсулотлар сотилган бўлиб, 42 966 841 сўм пул маблағи бўйича ҳисоб-фактура қайд этилмаган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 42 966 841 сўм қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 859 336,82 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «M qs dli H mk r” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «M Tr ns si ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 42 966 841 сўм қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «M qs dli H mk r” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 859 336,82 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи С.Рустамов 2 ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафларнинг иштирокисиз, даъвогар «M Tr ns si ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси М.Ахмедовнинг жавобгар «M qs dli H mk r” масъулияти чекланган жамиятидан 42 966 841 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «M qs dli H mk r” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «M Tr ns si ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 42 966 841 сўм қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «M qs dli H mk r” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 859 336,82 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи С.Рустамов 3