Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9386 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Бухоро сув таъминоти
Source ID e70b24fe-1d77-494e-b2a8-54c2ed7cf4bb Claim ID PDF Hash e9c8815a59c8c74d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения 2 771 символов
*****-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси *****раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, жавобгар вакили ***** (*****) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг жавобгар “Бухоро сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятидан *****сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар ***** АЖ (матнда “даъвогар” деб юритилади) Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан ***** сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили “Бухоро сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил кунидаги *****-сонли ажримига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлигини таъкидлаб, ажрим нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатлари ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил *****-сонли ажримига асосан “Бухоро сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик (банкрот) тўғрисида иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув тартиб-таомили қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддасининг 9-бандига кўра жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогардан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 9-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “*****” АЖдан республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. ***** Судья 2