Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2502/22675 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2c060bdf-d01d-4327-87f6-2eabf68bd905 Claim ID PDF Hash 90e2a975af1b691e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Текст решения 8 137 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь 4-1501-2502/22675-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматқолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Р.Рахматовни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ “*************” манфаатида жавобгар ЯТТ *************дан жами 5 238,30 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ “*************” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ ************* (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 3 392 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 1 650,02 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 126,95 АҚШ доллари пеня, 69,33 АҚШ доллари юқори фоиз жами 5 238,30 АҚШ доллари кредит қарзини ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини билдириб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлиги сабабли, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ “*************” Фарғона минтақавий филиали билан ЯТТ ************* ўртасида 2025 йил 17 апрель кунги 1559259-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 28 000 000 АҚШ доллари миқдорида, 36 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан йиллик 17 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган. Шунингдек, мазкур шартноманинг 5.3.3.-бандига кўра, Қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда Банк, кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Шартноманинг 8.3.-бандига кўра, фоизларни белгиланган муддатда тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун Қарздор, Банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4.бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. Ушбу Пленум қарорининг 5.–бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ушбу ҳуқуқ нормаларига ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг шартларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 392 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 1 650,02 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 126,95 АҚШ доллари пеня, 69,33 АҚШ доллари юқори фоиз жами 5 238,30 АҚШ доллари кредит қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан 2026 йил 7 январь кунги ҳолатига жами 5 238,30 АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар амалга оширилганлиги билдирилган. Шу муносабат билан суд, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда суд мажлиси кунига қадарли тўловлар амалга оширилганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 333 147,35 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар АТБ “*************” фойдасига жавобгар ЯТТ ************* ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЯТТ ************* ҳисобидан Республика бюджетига 1 333 147,35 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова