← Назад
Решение #2825415 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 29 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| бандига асосан ФК | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
33 964 символов
4-1804-2502/3252-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 24 декабрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Нурмуродовнинг котиблигида, даъвогар Хххнинг,
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва учинчи шахслар
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр
иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, Қашқадарё вилояти “Ххх” Давлат
муассасасига нисбатан 833.825.274 сўм асосий қарз, 182.610.319 сўм пеня
ундириш ҳамда 2022 йил 26 августдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатиш” тўғрисидаги
58-сонли битимни ва унга 2025 йил 30 июнда тузилган 2-сон қўшимча
келишувни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ҳамда жавобгар
“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 479.914.911 сўм қарз ундириш
ҳақидаги қарши даъво аризасини Чироқчи туман прокурори катта ёрдамчиси
М.Абдуллаев, даъвогар вакиллари Б.Вохидов (ишончнома асосида),
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш
агентлиги вакили У.Бердимуродов (ишончнома асосида), Қашқадарё вилояти
“Ххх” Давлат муассасаси раҳбари Б.Элматов (шахсий маълумотнома асосида),
жавобгар вакили С.Махмадалиев ва адвокати А.Маҳманазаров (ордер,
ишончнома асосида) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги вакили А.Шодмонов (ишончнома асосида) ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқилари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг
ишончли вакили И.Саидов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Қарши
туманлараро иқтисодий суд биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Ххх (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки хусусий шерик деб юритилади)
ҳисобидан 833.825.274 сўм асосий қарз, 182.610.319 сўм пеня ундириш ва 2022
йил 26 августдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш соҳасида хизматларни кўрсатиш тўғрисида”ги 58-сонли битимни ва
унга 2025 йил 30 июнда тузилган 2-сон қўшимча келишувни бекор қилишни
сўраган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими
билан жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар Ххх
ва Қашқадарё вилояти “Ххх” Давлат муассасаси ҳамда Қашқадарё вилояти
“Ххх” Давлат муассасаси Косон туман филиалидан 479.914.911 сўм қарз
ундириш ҳақидаги қарши даъво аризаси иш юритувга қабул қилиниб,
дастлабки даъво аризаси билан бирга кўриб чиқиш белгиланиб, ишга мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят
молия ва ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
1
Шунингдек, суднинг 2025 йил 22 сентябрдаги ажрим билан ишга
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Экология,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қашқадарё
вилояти бошқармаси ва 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни
ривожлантириш агентлиги (Молия вазирилиги таркибига қўшилганлиги
аниқланди) жалб этилган.
Учинчи шахс сифатида жалб этилган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
томонидан судга ёзма фикр тақдим этиб, хусусий шерик “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти Косон туманида барча қийинчиликларга қарамай аҳолига
ва юридик ташкилотларга хизмат кўрсатиб келаётганлиги, унинг фаолияти
юзасидан норозилик мурожаатлар келиб тушмаганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган
келиб чиқиб, жавобгар томонидан олиб кирилган инвестицияларни ҳамда
яратилган иш ўринларини ҳисобга олиб, 2022 йил 16 декабрдаги 58 сонли
битим ва 2025 йил 3 июндаги қўшимча келишувни давом эттиришни мақсадга
мувофиқ бўлишини билдирган.
Дастлабки суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қашқадарё вилояти
бошқармаси ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида телефон орқали ҳабардор
этилган бўлса-да, суд мажлиси муҳокамасида иштирок этмади.
Қашқадарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлиси
муҳокамасига қадар 2025 йил 23 октябрдаги 01-35/629-сонли маълумотнома
тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган битим ва унга қўшимча киритиш
ҳақидаги шартномалар Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси Давлат
харидларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўлимидан рўйхатдан
ўтмаганлигини маълум қилиб, иш ҳажми кўплиги сабабли ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза
бўйича тушунтириш бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
тўғрисида” 2020-йил 29-сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарорига асосан Қашқадарё
вилоят ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва жавобгар ўртасида “Маиший
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
соҳасида хизматларини
кўрсатишга давлат хусуий-шериклик тўғрисида”ги битим имзоланганлигини,
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқи ва мажбуриятларини топширувчи Қашқадарё вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармаси, ҳуқуқ ва мажбуриятларни қабул қилувчи - Қашқадарё
вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётини ривожлантириш
бошқармаси ва жавобгар ўртасида битимга қўшимча келишув
имзоланганлигини, битим ва уни 2-“b” – иловасига асосан жавобгарга давлат
мулки – махсус техникалар бўлиб тўлаш тартибида сотиб олиш шарти билан
фойдаланишга топширилганлигини, жавобгар давлат мулки махсус
техникалар учун 2025 йил 1 август ҳолатига 730.441.274 сўм тўловларни
2
тўлаши лозим бўлса-да 47.020.000 сўм тўловларни тўлаганлигини, қолган
683.421.274 сўм маблағлар ва қўшимча келишувнинг 2-“v” – иловасига асосан
150.404.000 сўм қарздорлик ҳисобланганлигини, битим бўйича инвестиция
мажбуриятлари битимнинг 4.6-бандида 17.447.500.000 сўмлик инвестиция
мажбуриятларини 2024 йил 1 февраль кунига қадар 100 фоиз бажаришни олган
бўлса-да,
ҳозирги
кунда
1.161.754.800
сўмлик
6.7
фоизга
бажарилмаганлигини, бир неча бор огоҳлантиришларга ва битимни бекор
қилиш бўйича таклиф хатлари берилганлигига қарамасдан мажбуриятлар
бажарилмас қолганлигини қайд этиб, даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар томонидан киритилган қарши даъво аризани рад этишни сўради.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш
агентлиги вакили давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва қўшимча
келишув
талаблари
бажарилмаганлигини,
жавобгар
инвестиция
мажбуриятини тўлиқ бажариш мажбуриятини олганлигини, бироқ бугунги
кунга қадар қисман бажарганлигини, битимда жавобгар чиқиндиларни қайта
саралаш линиясини барпо этиб, аҳолидан йиғилган чиқиндиларни саралаш
орқали фойда кўриши назарда тутилган бўлсада, мажбуриятлар
бажарилмаганлиги билдириб, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги
Қонуни 29-моддасида умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ
бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича давлатхусусий шериклик тўғрисидаги битимни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш
ёки уни бекор қилиш ваколатли давлат органи билан келишувга кўра амалга
оширилиши назарда тутилганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳолат аниқланиб, унинг
кўрсатмасига асосан даъво киритилганлигига аниқлик киритиб, розилик олиш
лозим эмаслигини қайд этиб, даъво талабларини қаноатлантиришни ҳамда
жавобгарнинг қарши даъво талаби ушбу низога ҳеч қандай алоқаси йўқ
эканлигини баён этиб, уни рад этишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари
даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини билдириб, тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш соҳасида хизматларни кўрсатиш тўғрисида”ги битимда 13 дона
техника билан қабул қилиниши назарда тутилган бўлса-да, аслида 9 та техника
қабул қилиниб, ушбу техникалардан 2 таси Мажбурий ижро бюроси Қарши
шаҳар бўлими томонидан “Ххх” Давлат муассасасининг қарздорлиги учун
сотиб юборилганлигини,
шу сабабли ҳам аҳолининг тўлиқ қамраб
олинмаганлигини, битимда келишилган 9.292.500.000 сўмлик чиқиндиларни
саралаш линияси бўйича мажбуриятлар чиқариб ташланмаганлигини,
чиқинди ташиш учун мўлжалланган махсус 2 дона техникалар олиб
келинганлигини, 2 дона чиқинди йиғиш шохобчалари ташкил этилганлигини,
чиқиндилар учун контейнерлар бўйича 100 дона мажбуриятлар 170 фоизга
бажарилганлигини, 25 та янги иш ўринлари яратилганлигини, инвестиция
мажбуриятлари бажарилганлиги сабабли ҳам сариқ ҳудудда эканлигини, суд
мажлислари давомида қўшимча келишувнинг 2-“v” – иловасига асосан
ҳисобланган 150.404.000 сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18
декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
3
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига ФК 384моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз
кунлик муддат таклиф олинган пайтдан ҳисобланиши назарда тутилган
бўлсада,
даъвогарнинг
таклифи
белгиланган
тартибда
амал
қилинмаганлигини, шунингдек, даъво талабида бекор қилиш сўралган 2022
йил 26 август деб қайд этилган битим аслида “16 декабрда” тузилганлиги ва
унга 2025 йил 30 июнда тузилган 2-сон қўшимча келишув эса “3 июнда”
тузилган бўлса-да, даъво талаби нотўғри эканлигини, жамият қўшимча
келишувни 2025 йил 21 августда қабул қилиб олган бўлиб, уни бекор қилиш
ҳақида даъво эса судга бир кун олдин яъни 2025 йил 20 августида кирим
қилинганлигини қайд этиб, даъво талабини рад этиб, қарши даъво талаби
юзасидан битимда келишилган 20 фоизлик 479.914.911 сўм қарздорликни
ундириш талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Ххх” ДМ раҳбари
дастлабки даъво талабларини қаноатлантириб, Косон филиали юридик шахс
эканлигини қайд этиб, жавобгарнинг қарши даъво аризасини рад этишни
сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили жавобгарнинг фаолияти юзасидан
ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар ўз тасдиғини топганлигини, бугунги
кунда ушбу далолатнома ўз кучида эканлигини, Қашқадарё вилоят
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан 2025 йил 22 августда
ўтказилган мониторинг маълумотномаси юридик кучга эга эмаслигини,
бошқарма ходимларига интизомий жазо чоралари қўлланилганлигини,
“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни 29-моддаси бўйича битим
юзасидан ёзма равишда розилиги ўзида мавжуд эмаслигини маълум қилиб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакилнинг ишончли вакили “Давлат-хусусий шериклик
тўғрисида”ги Қонуни 29-моддасида умумий қиймати бир миллион АҚШ
долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси
бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ўзгартириш, унга
қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш ваколатли давлат органи билан
келишувга кўра амалга оширилиши назарда тутилган бўлса-да, даъвогар
томонидан 17.447.500.000 сўмлик битим юзасида ваколатли давлат
органининг розилигини олмаганлигини, тадбиркор томонидан 2025 йилда
2 млрд сўмдан ортиқ инвестиция киритилганлигини, ҳокимликлар томонидан
жамиятнинг фаолиятини давом эттириш мақсадга мувофиқ дея хулоса
қилинганлигини баён этиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
4
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризани ҳамда жавобгарнинг қарши даъво аризасини ишдаги мавжуд
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгарнинг қарши даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга
кўра Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (давлат шериги), Қашқадарё вилояти
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (давлат шериги),
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (хусусий шерик) ўртасида 2022 йил
16 декабрда 58-сонли Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш соҳасида хизматларни кўрсатиш бўйича Давлат-хусусий шериклик
тўғрисида битим (кейинги матнларда битим деб юритилади) имзоланган.
Мазкур Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга 2025 йил
30 июнда 2-сон қўшимча келишув Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (давлат
шериги), Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси (ҳуқуқи ва мажбуриятни топширувчи Давлат шериги), Ххх
Давлат муассасаси (ҳуқуқи ва мажбуриятни ўз зиммасига қабул қилувчи
Давлат шериги), “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (хусусий шерик)
томонидан имзоланган.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг 58-сонли битимда белгиланган ҳуқуқи ва мажбуриятлари
2-сон қўшимча келишувга асосан Хххга ўтган.
Битимнинг 2.1-бандига асосан Давлат шериги Давлат ҳокимияти органи
томонидан туман (шаҳар) ҳудудини маиший чиқиндилар билан билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатиш учун хусусий шерикка 10
йил муддатга (1-иловага мувофиқ) бириктириш;
Хусусий шерик томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақини қонун
ҳужжатларига мувофиқ марказлашган тартибда, тўланишини таъминлаш.
б) Давлат шериги - экология органи томонидан:
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат
кўрсатиш учун давлат мулки - транспорт воситаларини хусусий шерик
томонидан бўлиб тўлаш тартибида сотиб олиши шарти билан хусусий
шерикка 10 йил муддатга фойдаланиш учун бериш;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат
кўрсатиш учун хусусий шерикка давлат мулкини 10 йил муддатга беғараз
фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олган.
в) Хусусий шерик томонидан ўзига бириктириб берилган ҳудудда қонун
ҳужжатларида ва ушбу битимда белгиланган тартибда Маиший чиқиндилар
билан боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатиш
фаолиятини амалга ошириш ҳамда аҳолини ушбу хизматлар билан қамров
даражасини 100 фоизга етказиш;
ДХШ лойиҳасига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш
ва маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида
хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириши лозим бўлган.
Шунга асосан маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун
5
Хусусий шерикка битимнинг 1-иловасига мувофиқ Қашқадарё вилояти
Нишон тумани ҳудудидан 70 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди
бириктирилган.
Битимнинг 2-а иловасига асосан 13 дона транспорт воситалари 10 йил
муддатга бўлиб тўлаш шарти билан, 4 та марказий чиқинди полигони, 15 дона
чиқинди контейнери, мультилифт контейнери 6 та 10 йил муддатга беғараз
жавобгарга топширилган.
Жавобгар томонидан ушбу мулклар иш ҳужжатларида қабул қилиб
олинганлиги қайд этилган бўлса-да, аслида 9 та техника қабул қилиниб, ушбу
техникалардан 2 таси Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими
томонидан “Ххх” Давлат муассасасининг қарздорлиги учун сотиб
юборилганлиги маълум бўлди.
Тарафлар ўртасидаги битимнинг 4.6-бандида Хусусий шерикнинг
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра, давлат-хусусий шериклик
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва битим талабларига риоя этиш, 2022 йил
1 декабрдан бошлаб битимга мувофиқ унга бириктирилган ҳудудда қонун
ҳужжатларида ва битимда белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга киришиш, ўзига
бириктирилган ҳудудда аҳолини чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
бўйича хизматлар билан қамраб олиш даражасини 2022 йил якунига қадар
100 фоизга етказиш, давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш учун унга
фойдаланишга топширилган, битимнинг 2-б иловаси бўйича тўловларни
ойма-ой тўлаб борилишини таъминлаш, давлат мулкининг лозим даражада
(соз ҳолда) сақланишини ва белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилишини
таъминлаш, ДХШ лойиҳасига мувофиқ 17.447.500.000 сўм миқдоридаги
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши ва бошқа мажбуриятлари
келтириб ўтилган.
Қўшимча келишувнинг 6.1-бандида, Битимнинг 10.1-банди иккинчи
хатбошиси янги таҳрирда баён қилиниши белгиланган бўлиб, унга мувофиқ,
давлат мулки – транспорт воситалари мазкур қўшимча келишувнинг 1-“б”
иловасига мувофиқ ҳар ойда бўлиб тўлаб бориш тартибида 10 йил муддатга,
бир йиллий имтиёзли давр билан (бунда 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон
Фармонига асосан бир йил муддатда) сотиб олиш шарти асосида Хусусий
шерикка фойдаланишга берилади.
Жавобгар томонидан топширилган махсус техникалар учун 2025 йил
1 август ҳолатига 683.421.274 сўм қарздорлик тўлаб берилмасдан қолган.
Шунингдек, қўшимча келишувнинг 3.1-бандида, Битимнинг 4.2-банди
ўнинчи хатбошиси ва 4.4-банди ўн биринчи хатбошиси қуйидаги янги
таҳрирда баён қилиниши келтириб ўтилган: Қаттиқ маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган
хизматлар ҳақи, абонентларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва
олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича мазкур
қўшимча келишувнинг иловасида келтирилган муддатларда ундирилмаган
дебиторлик қарздорлик хусусий шерикдан 5 йил муддатда мазкур қўшимча
келишувнинг 2-“в” иловасига мувофиқ тўлов график асосида ундирилади.
Қўшимча келишувнинг 2 “в” иловасига мувофиқ жавобгар 2025 йил
1 август кунига қадар 150.404.000 сўм қарздорликни тўлаб бериши лозим
бўлсада, тўловлар амалга оширилмаган.
6
Хусусий шериклик битимининг бажарилиши юзасидан ўтказилган
мониторинг давомида жавобгар томонидан юқорида қайд этилган
мажбуриятлар бажарилмаганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Нишон, Қарши, Миришкор ва
Косон туманларида хусусий шериклар ДХШ тўғрисидаги битимда
белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳамда махсус
техникалар учун тўловлар амалга оширилмаганлигидан келиб чиқиб,
битимларни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш, махсус
техникалар учун тўланадиган дебитор қарздорликлар ундирилиши бўйича
хусусий шерикларга таъсирчан чоралар кўриш сўралган.
Шунга кўра, даъвогарнинг жавобгарга битим мажбуриятларини
бажариш ҳақидаги огоҳлантириш хатлари, битим тарафларига давлат-хусусий
шериклик тўғрисидаги битимни ихтиёрий бекор қилиш ҳақидаги таклифлари
юборилган бўлиб, жавобгар томонидан мазкур огоҳлантириш хатлари ва
таклиф оқибатсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 9.1-бандида, битимнинг
шартлари бажарилишини таъминлаш усуллари келтириб ўтилган бўлиб,
б) кичик бандида, ушбу Битим Хусусий шерик ташаббуси билан ёки ушбу
Битимнинг 8.3-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда ёхуд
Хусусий шерик айби билан муддатидан олдин бекор қилинганда, Битим бекор
қилинганидан сўнг 5 иш куни мобайнида Хусусий шерикка фойдаланишга
берилган давлат мулкини Давлат шеригига қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда, топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида топшириш
(қайтариш), бунда транспорт воситаларини бўлиб тўлаш тартибида сотиб
олиш суммаларининг ундирилган қисми Хусусий шерикка қайтариб
берилмаслиги қайд этилган.
Суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага
кўра, жавобгар томонидан техникалар учун 2024 йил 1 августга қадар
тўланиши лозим бўлган 730.441.274 сўм тўловни амалга ошириш
мажбуриятидан қисман 47.020.000 сўмлик тўловни амалга ошириб,
техникалар учун 683.421.274 сўм қарздорликни тўламасдан келган.
Шунингдек, даъво талабида қўшимча келишувнинг 2 “в” иловасига
мувофиқ жавобгар 2025 йил 1 август кунига қадар ҳисобланган 150.404.000
сўм қарздорлик 2025 йил 12 сентябрдаги 18915684-сонли тўлов
7
топшириқномаси билан 5.415.025,64 сўм, шу кундаги 18915691-сонли тўлов
топшириқномаси билан 1.377.581,50 сўм ва 18915695-сонли тўлов
топшириқномаси билан 3.795753,41сўм, 2025 йил 27 ноябрдаги 49-сонли
тўлов топшириқномаси билан 29.000.000 сўм, 2025 йил 28 ноябрдаги 50-сонли
тўлов топшириқномаси билан 71.000.000 сўм ва шу кундаги 51-сонли тўлов
топшириқномаси билан 10.000.000 сўм ҳамда 2025 йил 24 декабдаги 69-сонли
тўлов топшириқномаси билан 30.000.000 сўм, 150.404.000 сўмлик қаздорлик
жавобгар томонидан ихтиёрий тўлаб берилганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди ва уни қисман (833.825.274 сўмдан – тўланган
150.404.000)= 683.421.274 сўм асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантириб, ихтиёрий тўланган 150.404.000 сўм асосий қарз ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида
амалга оширилмаганлиги сабабли ҳар бир кечиктирилган кун учун жами
182.610.319 сўм пеня ундиришни сўраган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқиий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувга асосан Битимнинг
5.1-бандида Битимнинг 9.3-банди учинчи хатбошиси қўшимча равишда
киритилган бўлиб, Хусусий шерик томонидан мазкур қўшимча келишувнинг
1-“б” иловасидаги белгиланган муддатларда ва миқдорда тўловларни (ҚҚС
билан) тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар
вужудга келганда Хусусий шерик Давлат шеригига кечиктирилган тўловнинг
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня
тўлаши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд (Олий хўжалик) Пленуми томонидан
2007 йил 15 июнда қабул қилинган 163-сонли “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан Битим бўйича олинган транспорт воситалари учун
тўловларни амалга ошириш борасидаги мажбуриятлар бажарилиши
кечиктирилганлиги ҳолатида даъвогарнинг жавобгардан 182.610.319 сўм пеня
ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлсада, суд пеня миқдорини бузилган
мажбурият оқибатларига мутаносиб тарзда 16.200.000 сўмга қадар
камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
8
Даъвогар даъво талабида 2022 йил 26 августдаги “Маиший чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатиш
тўғрисида”ги 58-сонли битимни ва унга 2025 йил 30 июнда тузилган 2-сон
қўшимча келишувни бекор қилишни сўраган.
Ваҳоланки, суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2022 йил 26 август деб қайд этилган битим аслида “16 декабрда”
тузилганлиги ва унга 2025 йил 30 июнда тузилган 2-сон қўшимча келишув эса
“3 июнда” тузилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабидан четга чиқмаган ҳолда муҳокама
қилишни қонун талаби деб ҳисоблайди.
Яна бир ҳолатда 2025 йил 3 июнда тузилган 2-сон қўшимча келишувни
тарқатиш реестрида жавобгар томонидан 2025 йил 21 августда қабул қилиб
олган бўлиб, уни бекор қилиш ҳақида даъво эса судга бир кун олдин, яъни
2025 йил 20 августида кирим қилинган.
Демак, жавобгар қўшимча келишувни ҳали қабул қилиб олмасдан уни
мажбуриятлари бажарилмаганлигини асос қилиб, даъво судга тақдим этилган.
Бундан ташқари, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни
29-моддасида умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган
эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича давлат-хусусий
шериклик тўғрисидаги битимни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни
бекор қилиш ваколатли давлат органи билан келишувга кўра амалга
оширилиши назарда тутилган бўлса-да, баҳоси 17.447.500.000 сўмлик битим
юзасида ваколатли давлат органидан розилиги судга тақдим этилмади.
Низоли ҳолатда (давлат шериги) иш юзасидан учинчи шахс Қашқадарё
вилояти ҳокимлиги томонидан судга ёзма фикр тақдим этиб, хусусий шерик
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Косон туманида барча
қийинчиликларга қарамай аҳолига ва юридик ташкилотларга хизмат кўрсатиб
келаётганлиги, унинг фаолияти юзасидан норозилик мурожаатлар келиб
тушмаганлиги,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
томонидан
тадбиркорларга яратиб берилаётган келиб чиқиб, жавобгар томонидан олиб
кирилган инвестицияларни ҳамда яратилган иш ўринларини ҳисобга олиб,
2022 йил 16 декабрдаги 58 сонли битим ва 2025 йил 3 июндаги қўшимча
келишувни давом эттиришни мақсадга мувофиқ бўлишини билдирган.
Битимнинг 13.5-бандининг учинчи хатбошисида, ушбу Битимнинг
1-б иловаси (қўшимча келишувга асосан ўзгартирилган)га мувофиқ махсус
техникалар учун тўловлар кетма-кет уч ой давомида амалга оширилмаган
тақдирда ёки тўловлар бўйича қарздорлик суммаси олти ойлик тўлов
суммасига тенг бўлиб қолган тақдирда Давлат шеригининг ташаббуси билан
Битимни бир томонлама бекор қилишга йўл қўйилиши қайд этилган.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
9
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича
бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Битим мажбуриятидан келиб чиқиб, жавобгарга 13 дона техника
топширилиши лозим бўлса-да, аслида 9 та техника топширилган ҳамда ушбу
техникалардан 2 таси Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими
томонидан “Ххх” Давлат муассасасининг қарздорлиги учун сотиб юборилган.
Жавобгарнинг инвестиция мажбуриятлари муҳокама қилинганда эса
чиқинди ташиш учун мўлжалланган 2 дона махсус техника, 2 дона чиқинди
йиғиш шохобчалари, чиқиндилар учун контейнерлар бўйича 100 дона
мажбуриятлар 174 фоизга бажарилганлиги, 25 та янги иш ўринлари
яратилганлиги, суд мажлиси муҳокамалари давомида қўшимча келишувнинг
2-“v” – иловасига асосан ҳисобланган 150.404.000 сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб
берилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Олий хўжалик) Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш,
ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18бандига асосан ФКнинг 382-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан
бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид
қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар
етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Шу боисдан суд даъво талабидан четга чиқмаган ҳолда 2022 йил 26
августдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
соҳасида хизматларни кўрсатиш тўғрисида”ги 58-сонли битимни ва унга 2025
йил 30 июнда тузилган 2-сон қўшимча келишувни бекор қилиш талабини
қаноатлантиришни рад этади.
Суд жавобгарнинг жавобгарлар Ххх ва Қашқадарё вилояти “Ххх”
Давлат муассасаси ҳамда Қашқадарё вилояти “Ххх” Давлат муассасаси Косон
туман филиалидан 479.914.911 сўм қарз ундириш ҳақидаги қарши даъво
аризасини муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Ушбу қарши даъво аризаси Косон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан иш юритувга қабул қилиниб, дастлабки
даъво талаблари билан бирга кўриб чиқиш белгиланган бўлса-да, дастлабки
даъво бўйича учинчи шахс “Ххх” Давлат муассасаси ва унинг Косон туман
филиалига нисбатан асоссиз даъво қилинган.
Бундан ташқари, қарши даъво талабида “Ххх” Давлат муассасаси 100
фоиз таъсисчиси сифатида кўрсатилган Хххга нисбатан тан олинганлиги қайд
этилган 479.914.911 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Битимнинг 4.2-бандида қарздор абонент томонидан 2022 йил 1
декабрдан бошлаб келгуси давр учун амалга ошириладиган тўловлар
қарздорликни сўндириш учун ҳисоб-китоб қилинмайди ҳамда қарздорлик
бўйича ундириладиган сумманинг 20 фоизи Хусусий шерикнинг
10
абонентлардан қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаб
бериш учун Хусусий шерикда қолдирилиши назарда тутилган.
Ваҳоланки, суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича қарши даъво
аризаси бўйича даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
20 фоиз ҳисобланиши лозим бўлган қарздорликларни сўндириш бўйича
мажбуриятлар бажармаган, ёки ушбу тўловлар абонентлар томонидан
ихтиёрий тўланганлиги ҳақида суд тушунтиришларни олди.
Шу боисдан ҳам суд қарши даъво аризасини рад этиб, ушбу талаб
юзасидан тўланган давлат божини қарши даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво
аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорда давлат
божи тўланиши қайд этилган.
Суд давлат божини ҳисоб китоб-қилиб, дастлабки даъво талаблари
миқдори 1.016.435.593 сўмга нисбатан 2 фоиз 20.328.712 сўм давлат божи
ҳисоблаб, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 20.328.712 сўм давлат божи
ундиришни ҳамда иккита номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорда 8.240.000 сўм давлат
божи тўланишини инобатга олиб, ушбу талаблар учун даъвогарнинг 4.120.000
сўм давлат божи тўланганлиги сабабли қўшимча келишувни бекор қилиш
талаби учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорда, яъни
4.120.000 сўм республика бюджетига давлат божи ҳисоблайди.
Жавобгарнинг қарши даъво аризаси учун кичик тадбиркорлик субъект
эканлиги тўғрисидаги маълумотга асосан даъво баҳоси 479.914.911 сўмнинг
1 фоизи 4.799.150 сўм давлат божини тўланганлиги инобатга олиниб, унинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
11
Юқорида келтирилганларга асосан, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ва қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
ҳамда суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68,
118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
Ххх фойдасига 683.421.274 сўм асосий қарз, 16.200.000 сўм пеня, 20.328.712
сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республика Олий суди депозитига 103.000 сўм суд харажати
ундирилсин.
даъвогар Хххнинг қолган даъво талаблари ва 2022 йил 26 августдаги
“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида
хизматларни кўрсатиш тўғрисида”ги 58-сонли битимни ва унга 2025 йил 30
июнда тузилган 2-сон қўшимча келишувни бекор қилиш талаби
қаноатлантириш рад этилсин.
даъвогар Ххх ҳисобидан республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг қарши даъво
аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши даъво аризаси бўйича тўланган суд харажатлари инобатга
олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатини ундириш
қисмига ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
12