← Назад
Решение #2825417 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1851-сонли иқтисодий иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 7 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамов
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили И.Арзиқулов (2026 йил 6 январдаги 319-41-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, даъвогар «HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик
жамиятининг, жавобгар «Саломатхон боғи кўрки” фермер хўжалигидан
17 153 059 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни,
суд ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«Саломатхон боғи кўрки” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 17 153 059 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими жавобгарга
гибрит почта алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига
келмади ва ўз эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Даъво аризасида қайд қилинишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2021 йил 10 январда 554089-сонли “Юридик шаҳслар учун электр таъминоти”
тўғрисида шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини тўлаш, 3.6-бандига асосан, келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, 4.2-бандига биноан,
энергия истеъмол қилишни белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича тарафлар келишилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
17 153 059 сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда
тармоқдан узиш тўғрисида белгиланган тартибда талабнома тақдим этилган.
Лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, тақдим этилган
талабнома, солиштирма далолатнома билан ўз исботини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгардан 17 153 059 сўм
асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, қаноатлантириш лозим бўлади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён
этилганларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 17 153 059 сўм асосий қарз,
41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
412 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим
топади.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234,
333, 326, 468, 470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Саломатхон боғи кўрки” фермер хўжалигидан даъвогар
«HUDUDIY ELEKTR T RM QL RI” акциядорлик жамияти фойдасига
17 153 059 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Саломатхон боғи кўрки” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
С.А.Рустамов